CОVID-19

Аллергияси бор беморлар коронавирусга қарши вакцина олиши мумкинми?

Аллерголог Жасур Давлатов аллергияси бор беморлар CОVID-19’га қарши вакцина олиши мумкин ёки мумкин эмаслигига ойдинлик киритди. Бу ҳақда «Vaksinauz» канали хабар берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, аллергик касалликларга чалинган беморларда бронхиал астма ёки бошқа аллергик касалликларни назорат қилиш мумкин бўлса, эмлаш учун қарши кўрсатмалар мавжуд эмас. Нафаси қисилаётган, бурни оқиб аксираётган, танаси қичиб, тошма тошган беморлар эмланиши кечиктирилади.

Таъкидланишича, оғир аллергик реакциялар, масалан, бронхиал астма, овқат аллергияси, аллергодерматоз CОVID-19’га қарши эмлашга қарши кўрсатма эмас. Оилавий анамнезида аллергик реакциялар бўлган беморларни ҳам эмлаш мумкин. Фақатгина аллергик касалликларнинг авж олган даври эмлаш учун вақтинча қарши кўрсатма ҳисобланади. Эмлашни аллергиянинг ўткир симптомлари тугагандан кейин ва авж олмасдан олдинроқ олиш мақсадга мувофиқ.

Аввалроқ Ўзбекистонда хусусий клиникалар «Спутник V» вакцинаси билан пулли эмлаш бошлагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилгани, Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми энг хавфли экани айтилгани ҳақида хабар берилганди.

yuz.uz