“Street workout” мусобақалари

“Street workout”: Тошкент вилояти биринчилигида олмалиқликлар совринларни бўлишишни хоҳламади

Нурафшон шаҳрида ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Street workout” спорт тури бўйича Тошкент вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг ҳар бир ҳудудида спорт майдончалари барпо этилиб, ёшлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида оммавий мусобақалар ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун Нурафшон шаҳри марказида Тошкент вилояти жисмоний тарбия спорт бошқармаси ташаббуси билан “Street workout” майдончаси фойдаланишга топширилди ҳамда ушбу майдончада ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Street workout” спорт тури бўйича Тошкент вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.

100 нафардан ортиқ ҳаваскор спортчилар қатнашган мусобақада олмалиқлик ёшларга тенг келадиган рақиблар топилмади. Мусобақа якунига кўра:

1-ўрин: Мамаджанов Абдулазиз;

2-ўрин: Варонов Владимир;

3-ўрин: Шамсутдинов Маратга насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати