Кундалик ҳаётда бўғимларга зарар келтирадиган 5 та одат

 
Саломатлик
 
Ёш билан саломатлик инсонда вақт ўтган сари ёмонлашиб боради, тана қисмлари эртами-кечми қаришни ва кучсизланишни бошлайди. Хусусан, суяклар ва бириктирувчи тўқималар, бўғимлар ишдан чиқади. Суяк ва бўғимлардаги оғриқ бир қанча қийинчиликларни: доимий ноқулайлик шунингдек, ҳаракатланишга тўсқинлик қилади.

Фото: Pinterest

Лекин кўпинча соғлиқдаги муаммоларга инсонларнинг ўзи айбдор, чунки баъзи хатти-ҳаракатлар бўғимларни касал қилади.

Ноқулай пойабзал

Бу кўпинча аёлларга тегишли. Ноқулайлик туғдиришига қарамай, аёллар одатда баланд, ингичка пошнали туфлилар кияди. Ушбу одат умуртқа поғонаси ва оёқларнинг чарчашига олиб келади. Шунингдек, бу каби пойабзаллар қон айланиш тизимини бузади. Эркаклар эса одатда таг қисми едирилган пойабзалларни кийишга одатланган. Аммо бу ҳам мушак-скелет тизимига зарар етказади.

Кунни бир хил услубда ўтказиш

Ҳозирги кунда кўпчилик иш кунида офисда ўтиришга мажбур бўлади. Тинимсиз компьютерда матн териш ҳам бўғимларга зарар етказади, артрозни келтириб чиқаради. Шунингдек, тун-у кун тик юрадиган навбатчиларнинг саломатлиги ҳам хавф остида бўлади.

Совуқ ҳаво

Совуқ ҳарорат ҳам иссиқ каби танага зарарли ҳисобланади. Аммо паст ҳарорат барча яллиғланишни кучайтиради. Шунинг учун оналар фарзандларини болаликда иссиқ кийинтиришга одатлантирган. Агар совуқда чиниқишга ўрганиш керак бўлса, буни эҳтиёткорлик ва меъёри билан амалга ошириш керак.

Жисмоний фаоллик

Ўта кўп жисмоний фаоллик худди унинг етишмаслиги каби саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин. Фақатгина бу борада меъёр бўғимларни ишдан чиқармайди. Агар тиззалар оғриса, югуриш ва шошиб юришни чеклаш зарур.

Рацион

Туз бўғимларда суюқликни ушлаб туришга ёрдам беради. Бундан ташқари у яллиғланишни кучайтиради. Шу сабабли спиртли ичимлик ичувчиларга уни чеклаш тавсия этилади.

Ушбу маслаҳатлар маълумот сифатида берилган. Албатта, буларни бажаришдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.

daryo.uz