Ўзбекистон болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича бутунжаҳон акциясини қўллаб-қувватлайди

20 ноябрь – Бутунжаҳон болалар куни.

 Анъанага кўра, 20 ноябрь куни кўплаб мамлакатларда мавзуга доир тадбирлар ўтказилади, унда иштирокчилар нафақат соҳадаги ютуқларни, балки келажакда ҳал этилиши лозим бўлган кескин муаммоларни ҳам қайд этадилар.

 
Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказилмоқда, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.

Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилади.

19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18:00дан бошлаб 06:00гача «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади.

Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк ранг — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангига кириб, халқаро акцияни қўллаб-қувватлайди.

Тошкент шаҳрида Жаҳон болалар кунига бағишлаб кўк рангда ёритиладиган бинолар қуйидагилар:

Алишер Навоий кўчасида:

Туркистон санъат саройи

Пойтахт бизнес маркази

Симпозиумлар саройи

Shedevr савдо маркази

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси

Wyndham (Dedeman) меҳмонхонаси

UMS

Марказий почта

Ipoteka Bank

Мустақиллик шох кўчасида:

Ҳамид Олимжон хиёбонидаги 16 қаватли уйлар

Ҳокимлик ёнидаги боғ дарахтлари

Инҳа университети ва марказий лаборатория

Амир Темур хиёбонида:

PSB Bank

Форумлар саройи

Хиёбондаги дарахтлар

Амир Темур музейи

Тошкент курантлари

Юридик университети

Aloqabank биноси

Бошқа кўчаларда:

Бадиий академия қўргазмалар зали

Тарих музейи

Алишер Навоий номидаги театр

Миллий («Бунёдкор») стадиони

Халқлар дўстлиги саройи ва байроқ

Миллий олимпия қўмитаси

Паралимпия қўмитаси

Бокс федерацияси

Таэквондо федерацияси

Hilton Tashkent City меҳмонхонаси

«Наврўз» истироҳат боғидаги айланма чархпалак

«Ашхобод» истироҳат боғидаги айланма чархпалак

Тошкент аэропорти

Видеоанимация учун жойлар:

Ўзбекистон меҳмонхонаси

Humo Arena

Grand Mir меҳмонхонаси ёнидаги айланма чорраҳа экрани

Себзор чоррахаси, 9 қаватли бино томидаги экран

Халқлар дўстлиги чорраҳасидаги катта экран

Олой бозори ёнидаги катта экран

Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида машҳур тарихий ва замонавий бинолар ёритилади

https://yuz.uz/news/ozbekiston-bolalar-huquqlarini-himoyalash-boyicha-butunjahon-aktsiyasini-qollab-quvvatlaydi