Чарчоқдан халос бўлиш йўллари

Кўкат, ловия ва ёнғоқ. Чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга маҳсулотлар

Кўкат, ловия ва ёнғоқ. Чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга маҳсулотлар

Фото: Getty Images
Кундалик турмушда тетиклик ва энергияни сақлаб қолиш мушкул. Аммо табиий маҳсулотлар чарчоқ ва ҳолсизликни бартараф қилишга ёрдам бериши, киши ўзини яхши ҳис қилишига ҳисса қўшиши мумкин.
Банан
Бананда калий, магний, клетчатка, B ва C гуруҳи витаминлари сингари фойдали моддаларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, таркибида чарчоқ ва депрессия билан курашишда аҳамиятли бўлган табиий шакар бўлади.
Ёнғоқ
Сарфланган энергияни қоплаш ва организмни тетиклаштириш учун ёнғоқ энг яхши вариант. Бундан ташқари, ёнғоқ табиий антиоксидант ҳисобланади организмни яшартиради ва кўплаб аъзолар фаолиятини яхшилайди.
Авокадо
Витамин ва микроэлементлар умумлашмаси сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин мия «уйғониб» фаолроқ ишлайди. Авокадо энергия манбайи саналади. Бундан ташқари унда қон айланишини яхшилайдиган, қондаги холестеринни камайтирадиган фойдали омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари бўлади.
Черника
Ушбу меванинг фойдалилик хусусиятлари ҳақида узоқ гапириш мумкин. Таркибининг бойлиги жиҳатидан у даволовчи препаратларга қиёсланади. Мияда қон айланишини яхшилайди, чарчоқ ва стрессни бартараф этади.
Ловия
Клетчаткага бой ловия ҳазм тизими фаолиятини яхшилайди, организмни шлаклардан тозалайди ва ўз навбатида инсон ўзини тетик ҳис қилишига ҳисса қўшади. Шунингдек, таркибига энергия ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайдиган B1 витаминини ҳам олади.
Барра кўкатлар
Витамин ва минералларнинг кони эканлигидан ташқари ушбу маҳсулот антиоксидантлик хусусияти билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. У организмни тозалайди, саломатликка ижобий таъсир кўрсатади. Уни салат ёки таомларга қўшиб истеъмол қилинса, киши ўзини тетик ва кучга тўла ҳис қилади.

https://zamin.uz/hayot-tarzi/80793-kkat-lovija-va-eno-charchodan-halos-jetish-hususijatiga-jega-masulotlar.html