Спортчи-қиличбозларимиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларида

Қиличбозлик бўйича Миллий терма жамоамиз галдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришишди

Хабарингиз бор мамлакатимизда пандемия даврида жорий этилган карантин қоидалари юмшатилгач, жорий йилнинг 20 сентябрь санасидан 20 октябрь кунигача қиличбозлик бўйича Милиий терма жамоа аъзолари тўлақонли ўқув машғулотларни ўтказишган эди. Куни кеча эса, спортчиларимиз учун пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошланди.

Терма жамоа машғулотлари Тошкент шаҳридаги “Умид” ва Миллий қиличбозлик Клуби залларида ўтказилмоқда.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси спорт шифокорлари Сардор Садиков, Мамуржон Мусаев спортчилар саломатлигини доимий равишда назорат қилиб боришмоқда. Таъкидалш жоизки, мазкур ўқув йиғини жараёнларида барча иштирокчилар карантин ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмоқда.

Машғулотлар давомида спортчиларнинг аъло кайфиятда мураббийлар кўрсатмаларини бажараётганликларини кўриш мумкин. Шунингдек, терма жамоамиз аъзолари учун "Осиё дзюдо маркази" ётоқхонаси ҳамда ошхонасида барча қулай ва шинам шароитлар яратилган. Улар учун махсус ишлаб чиқилган ҳар кунлик Таомнома асосида ошпазлар мазали таомлар тайёрлаб беришмоқда.

Озиқ-овқатнинг кунлик рациони ва тайёрланишидаги санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши Қиличбозлик федерацияси диетологи Гульчехра Хасанова томонидан доимий кузатув ва назоратда.

Муҳими, қиличбозларимиз ҳар куни эралабки бадантарбия машғулотларини бажонидил бажариб, кунни аъло кайфиятда бошлайдилар.

Маълумот учун, қиличбозлик ўқув-машғулот йиғини 1 декабрьга қадар давом этади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати