Зодагонлар касаллиги

Подагра қадим замонлардан бери мавжуд касаллик. Унинг аломатлари Гиппократ томонидан тасвирланган ва касалликнинг илк таърифи XVII асрда пайдо бўлган. Ўша вақтларда подагра подшоҳлар ёки зодагонлар касаллиги деб номланган. Сабаби ушбу касаллик кўпроқ шароб ва гўшт истеъмоли, шунингдек, ортиқча вазн эгаларида ривожланади, деб ишонишган. Аммо кейинчалик ўрта аср табиблари ҳақ бўлиб чиқди.  Чунки подагра ривожланаётган давлатларга қараганда ривожланган мамлакатларда кўп сонни ташкил этади. Айниқса, спиртли ичимликлар ва гўшт хавф туғдирувчи омил ҳисобланади.

Нима учун подагра пайдо бўлади?

Ушбу касаллик суяк ва бўғимларда пешоб кислота тузлари тўпланиши билан боғлиқ. Шу сабабдан қўшма ҳаракатчанлик йўқолади, яллиғланиш кузатилади, тери ости тўқималарининг зарарли сиқилиши натижасида тофуслар юзага келади. Агар касаллик бошланган бўлса, тофуслар танадаги бошқа органларга сингиши, буйракда тош йиғилиши ёки юрак клапанларига тиқилиши мумкин.

Подагранинг асосий келиб чиқиш сабаби – модда алмашинувининг бузилишидир. Ирсий мойиллик, айрим дори-дармонлар касаллик эҳтимолини ошириши мумкин. Шунингдек, сабаблардан яна бири спиртли ичимлик ва кўп миқдорда гўшт маҳсулотини истеъмол қилишдир. Танадаги пешоб кислотаси кристали қанча юқори бўлса, подагра янада тез ривожланади. Балиқ, гўшт, таркибида кўп миқдорда фруктозали маҳсулотлар, спиртли ичимликлар – буларнинг барчаси пешоб кислотаси даражасини оширади. Улар қанча кўп истеъмол қилинган сари, подагра хавфи шунчалик юқори бўлади.

Қандай касалликлар подагра хавфни оширади?

Юқорида айтиб ўтилганидек, организмдаги айрим касалликлар пешоб кислотаси даражасини ошириши ва шунга мос равишда подагра ривожланишини қўзғатиши мумкин. Айниқса, беморлар рационига эҳтиёт бўлиши ва пешоб кислотаси миқдорини мунтазам текшириб туриши лозим.

  • қандли диабет;
  • гипертония;
  • юрак касалликлари;
  • семириб кетиш;
  • кечиктирилган пластик операция.

Подаграни қандай аниқлаш мумкин?

Касалликнинг илк аломати оёқнинг бош бармоғида қаттиқ оғриқ кузатилади. Бармоқ ҳаракатчанлигини йўқотади, шишади ва қизариб кетади. Оғриқлар одатда тунда юз беради, 3-7 кунгача давом этади. Беморнинг тана ҳарорати кўтарилади. Агар касаллик ушбу босқичда даволанмаса, подагра бармоқ, тизза, билак ва тирсакларга тарқалиши мумкин.

Касаллик қандай даволанади?

Афсуски, подаграни тўлиқ даволашнинг иложи йўқ. Аммо замонавий тиббиётда  касалликнинг олдини олиш ва оғриқни тўхтатиш учун керакли муолажалар қилинади. Бунинг учун оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дорилар қўлланади. Шунингдек, физиотерапия ҳам буюрилади. Касалликни даволашнинг энг яхши усули эса парҳез бўлиб қолмоқда. Масалан, қизил гўшт, спиртли ичимликлар, қўзиқорин ва дуккакли ўсимликларни рациондан чиқариш тавсия этилади. Агар тофуслар шакллана бошлаган бўлса, у ҳолда уларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин.

Подагра хавфини камайтириш мумкинми?

Касалликнинг олдини олиш, айниқса, оилада подагра беморлари бўлса ёки унинг хавфини оширадиган касалликлар аниқланганда жуда муҳим. Агар инсон подагра хавфи остида бўлмаса ҳам қуйидаги қоидага риоя қилиши керак. Сабаби подагра фақат қариганда эмас, балки ёш ва соғлом инсонларда ҳам учраши мумкин.

Кўпроқ суюқлик ичиш – сув танада пешоб кислотасини эритиши ва уни чиқариб ташлашга хизмат қилади.

Вазнни назорат қилиш – тадқиқотчилар ортиқча вазн подагра хавфини сезиларли даражада оширадиган жиддий омиллардан бири эканлигини исботлади. Инсон қанчалик тўла бўлса, унинг танаси пешоб кислотасини шунча тез ишлаб чиқаради ва буйрак ишлаши эса секинлашади.

Тўғри овқатланиш – пешоб кислотасини ишлаб чиқарадиган озиқ-овқат маҳсулотларини камайтириш зарур. Масалан, гўшт, соя, ловия, ясмиқ, нўхат кабилар.

Спиртли ичимликлардан воз кечиш – умуман ушбу ичимликларни қабул қилиш мумкин эмас. Лекин айрим жуда қаттиқ боғланиб қолганлар иложи борича камайитришга ҳаракат қилиши керак.

https://daryo.uz/k/2020/10/20/podagra-buyrakni-ishdan-chiqaruvchi-bogimlar-kasalligi-haqida-nimalarni-bilish-kerak/