Ёш қиличбозлар ўртасида онлайн мусобақа бўлиб ўтмоқда

Ёш қиличбозлар ўртасида онлайн мусобақа бўлиб ўтмоқда

 
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича I виртуал Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 2006-2008 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида ўтказилаётган мусобақа онлайн тизимида олиб бориляпти.
 
Шпага, рапира ва сабля йўналишида ўтказилаётган беллашувларда Сабина Санаева (Навоий), Робия Иминова (Фарғона), Шахноза Ўринбоева (Қорақалпоғистон), Муҳаммадали Рахматов (Бухоро), Йўлдош Комилов (Навоий), Улуғбек Усмонов (Тошкент) лар етакчилик қилишмоқда.
 
Онлайн тизимидаги чемпионат баҳслари 8 августга қадар давом этади.
 
Qilichbozlik-onlayn (2).jpg
 
Qilichbozlik-onlayn (3).jpg
 
Qilichbozlik-onlayn (4).jpg