Ҳар куни биттадан олма ейишнинг уддасидан чиқсак...

Бу даво жараёни қонга сўрилгач яна давом этади. Натижада қон томирлардаги атеросклеротик пилакчалар пайдо бўлиши кескин камаяди ва юрак-қон томир ҳамда бошқа тизимдаги хасталикларнинг учрашига йўл қўймайди.

Олма мевасининг фойдали хусусиятлари ҳақида кўп эшитганмиз. Айниқса, ётишдан аввал олма ейиш инсон саломатлигига жуда катта фойда эканини ҳам кўпчилик яхши билади. Ҳатто ётишдан олдин ейилган олма тишлар учун тиш пастаси вазифасини ҳам бажарар экан. Тўғрироғи, уйқудан олдин олма есангиз, тишни ювмасангиз ҳам бўлар экан.

Олимларнинг таъкидлашича, олма меваси 15 % гача қанд, лимон кислотаси, темир,  калий, мис, В, В2, РР витамини, А-провитамини ва фолат кислотаси мавжуд кўплаб беқиёс дармондорилар ва микроэлементлар манбаи ҳисобланади.

Аммо унинг энг  қимматли жиҳати таркибида аскорбин кислотаси (С витамини) ва пекин моддаси мавжудлигидадир.

Истеъмол қилинган олма ҳали ошқозон-ичак тизимида турган дамлардаёқ пектин моддаси ёрдамида холестиринни 10-15 % га камайтиришни удда қила олади.

https://yuz.uz/news/har-kuni-bittadan-olma-eyishning-uddasidan-chiqsak?view=dori-vositalari-yoki-tibbiy-buyumlarni-dorixonadan-tashqarida-sotganlik-uchun-javobgarlik-bormi