Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитасининг йўл харитаси доирасида Асака туманидаги "Қадрият" МФЙда замонавий спорт комплекси барпо этиш ишларига старт берилди.

 "Қадрият"да қиличбозлик маркази...

-------------------------------

Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитасининг йўл харитаси доирасида Асака туманидаги "Қадрият" МФЙда замонавий спорт комплекси барпо этиш ишларига старт берилди.

 

Унда туман ҳокими Н.Мўминов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатовлар жамоатчилик вакиллари иштирокида ана шундай ҳайрли ишга қўл урилганини мамнуният билан эълон қилдилар.

 

Замонавий Қиличбозлик марказини қуриш ишлари 2026 йил июль ойида якунига етиб, фойдаланишга топширилиши алоҳида қайд этилди.

 

Асака тумани ҳокимлиги 

 Матбуот хизмати