Пойтахтимиз қиличбозлик бўйича Осиё-Океания турнирига мезбонлик қилади

Нуфузли турнирга тайёргарлик авжида

Хабарингиз бор, 25-26 апрел кунлари пойтахтимиз қиличбозлик бўйича Осиё-Океания минтақалари учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилади. Ҳозирда мусобақада иштирок этувчи деярли барча терма жамоалар Тошкентга етиб келган.

Мазкур турнирда 28 та мамлакатдан жами 89 нафар қиличбозлар Олимпияда лицензияси учун ўзаро кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада ҳар бир мамлакат терма жамоасидан қиличбозликниннг 3 та тури бўйича фақатгина биттадан спортчи иштирок этади ва олтин медал соҳибигина Олимпиадага йўлланмани қўлга киритади.

Айни вақтда лицензион турнир бўлиб ўтадиган пойтахтимиздаги Гимнастика спорт саройи залида турнирни юқори савияда ўтказиш учун масъул бўлган мутасадди ташкилотчилар ва Ўзбекистон федерацияси ходимлари томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биз ушбу мусобақаларда ўзбек қиличбозларимизга омад ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати