ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда

Қиличбозлак бўйича Миллий терма жамоа машғулотлари қизғин паллада

Шу кунларда қиличбозлик бўйича миллий терма жамоа аъзолари Тошкентда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилган галдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда. Таъкидлаш жоизки, спортчиларимиз мазкур йиғиннинг энг қизғин палласига киришишган.

­- Машғулотлар жараёнида спортчиларимизни қиличбозликнинг техник ва тактик усулларини ўзлаштиришларига жиддий эътибор қаратилган, - дейди терма жамоанинг сабля бўйича тренери Ёрқин Йўлдошев. - Шу билан бир қаторда, қиличбозларимизнинг жисмоний имкониятлари ва руҳий ҳолатларига ҳам алоҳида ёндашилмоқда. Ушбу ўқув йиғин машғулотлари олдинда бўлиб ўтадиган республикамиз миқёсидаги, шунингдек ҳалқаро даражадаги турнирларга ҳамда 25-26 апрел кунлари Тошкентда илк маротаба Осиё ва Океаниянинг қиличбозлик боўича Олимпия саралаш турнирига пухта тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Федерация раҳбарияти ва мутасаддилар томонидан ҳамад спорт шифокорлари назорати остида ҳозирги энг мураккаб вазият - "CОVID-19 пандемияси даврида машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-йиғин машғулотлари карантин чоралари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати