Бухоро қиличбозлари учун маҳорат дарслари ташкил этилди

Бухоро қиличбозлари учун маҳорат дарслари ташкил этилди

Куни кеча Бухоро Олимпия заҳиралари коллежида маҳаллий тренерлар ва ёш қиличбозлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда қиличбозликнинг шпага тури бўйича Миллий терма жамоаси трененри Михаил Тишко ўзининг спортчилик даврида Сеул-1988 Олимпия ўйинларининг совриндори, 1987 йил Лозаннада ўтган жаҳон чемпионати гғолиби бўлган. Шубҳасиз, бундай бой тажрибага эга мутахассиснинг билими ёш спортчиларимизнинг келажакда етук спортчи бўлишларида қўл келади. Шу мақсадда тажрибали мураббий иштирокида тренерлар учун семинарлар, ёш қиличбозлар учун эса маҳорат сабоқлари ташкил қилинди.

Шунингдек, ушбу маҳорат дарслари қуйидаги мақсад ва зафаларни ўз ичига қамраб олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-февралдаги ПФ-6155-сонли 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармони ижросини таъминлаш.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ–3031-сонли “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш” қарори дастури ижросини таъминлаш.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли “Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони Концепцияси ижросини таъминлаш.
  • Халқаро гиёхвандликка қарши кураш шиори остида вояга етмаганларни гиёхвандликка берилишини олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш.
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий терма жамоаси таркибига номзодларни  аниклаш ва тайёрлаш.
  • Ёшларимизда халқпарварлик ва ватанпарварлик  каби эзгу туйғуларни  шакллантириш.

      "—Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ҳамда Бухоро вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси Бухоро шаҳри 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳакорликда ташкил этилган мазкур тадбирда жами  7 нафар қиличбозлик бўйича тренерлар ва 120 нафар спортчилар қатнашди, — дейди Б.Саидов, Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори. — Жорий йил 22-март санаси кунининг биринчи ярмида қиличбоз-спортчилар ва куннинг иккинчи ярмида тренерлар билан кечки ўқув-машғулот ва семинарлари ўтказилди.

Семинар-машғулотлар жараёнида қиличбозлик бўйича Украина Олимпия терма жамоаси бош тренери, Халқаро тоифадаги тренер, бир неча карра ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби ва совриндори, Собиқ Иттифоқ Чемпиони, Европа Чемпиони, Украина Республикаси ИИВ капитани, “ДИНАМО” спорт жамияти бош тренери ва 1985 йилда Куба давлатида бўлиб ўтган Халқаро Универсиада Чемпиони Михаил Тишко ўзининг бой тажрибасидан келиб чиқиб маҳорат дарсларини жуда ҳам қизқарли тарзда ўтказди. Айтиш керакки,  бу каби тадбирлар маҳаллий тренерларимиз ва ёш қиличбозларнинг малака ҳамда спорт маҳоратларини ошириш учун хизмат қилади".    

Ўқув машғулот семинари мавзуси икки йўналишда ташкилэтилиб, спортчилар учун семинарда қуйидаги мавзулар муҳокама этилди;

  1. Психологик тайёргарлик,
  2. Ҳужумга чиқиш стратегиясини мукаммаллаштириш. А) юқори тезликда ҳаракатланиш, б) Алдамчи, чақирувчи ва тезкор ҳужумлар, в) ҳужумни тўсиб, контр-ҳужумга ўтишни тезкор комбинациялаштириш.
  3. Мусобақага тайёрланиш жараёнида миллий ғурур, эл-юрт олдидаги масъулият туйғуларини тарбиялашга жиддий эътибор қаратиш.
  4. Овқатланиш рациони, тозалик ва санитария гигиенаси ҳамда мавсумий витаминизациялаштириш ишларини амалга ошириш.

Тренерлар учун ташкил эт илган семинаридаспортчилар билан ишлаш ва машғулотлар жараёнидаги  қуйидаги муҳим жихатлар батафсил ёритиб берилди.

  1. Спортчиларни тайёрлаш жараёнида, уларнинг физиологик хусусиятларига эътибор бериш.
  2. Спортчиларнинг антропометрик кўрсаткичларига мослашиб физиологик юклама тақсимлаш.
  3. Спортчилар билан мотивацион тренинглар ўтказиш. Машғулотлар жараёнида спортчиларни руҳлантириш, турли хил қизиқарли ўйинлар билан чалғитиб туриш ва тикланиш тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш.
  4. Спортчиларнинг шахсий (мелонхолик, флегматик, холерик, сангвиник) темпераментига индивидуал ёндашиш.
  5. Спортчиларнинг ёшига, вазнига ва физиологик хусусияти формуласини тузиб юклама қўшиш. 

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати