22 август куни Финляндияда дарахтларни қучиш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб ёзади Visit Levi.
Чемпионатда Финляндия, АҚШ, Эстония, Германия, Италия, Шотландия, Россия, Малайзия ва Австралия фуқаролари иштирок этади. Улар тезкорлик, ўзини бағишлаш ва ижодкорликда рақобатлашади.
Мусобақа иштирокчиларини уч босқичли беллашув кутади. Аввалига улар дарахтларни жуда тезликда қучоқлаши керак бўлади. Саккиз дақиқада дарахтларнинг қучоғида «бўғилган» киши ғолиб саналади. Бундай ҳолда, ҳар бир дарахтга камида беш сония вақт ажратилиши керак.
Сўнгра ҳакамлар қучоқнинг самимийлигини баҳолайди.
Ва ниҳоят, иштирокчилар ижодкорликда ўзларини намоён этади. Бунда киши тасаввури бойлигини бир дақиқада кўрсатиши керак бўлади, деб ёзади портал.