Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси "Мустақиллик куни" билан қутлайди!
1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинган кун.
1991 йилнинг 1 сентябрь кунида эса, юртимизда "Мустақиллик куни" тантана қилинган ва ҳар йили мазкур сана энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонланланиб келинмоқда.
Бугун жонажон Ватанимизнинг барча минтақалари, шаҳару қишлоқларида бу бетакрор айём, мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик фарахбаҳш шодиёнасининг шукуҳи кезмоқда.
Юртимизда ҳар йили мустакиллик байрамини алоҳида шиор остида нишонлаш анъанасига кўра бу йил мустақиллигимизнинг йигирма тўққиз йиллик байрами “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган.
Айни дамдаги фаровон ва мустақил, тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган буюк аждодларимиз руҳини шод этиш, келажак авлоднинг ёрқин истиқболини таъминлаш борасида Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати, барча вазирлик ва идоралар, давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар, муқаддас динимиз уломалари, уюшмалар, ўзини ўзи бошқариш органлари, олимлар, тадбиркор ва фермерлар, қурувчи, муҳандислар, шифокор, журналист, ўқитувчи, мураббий ва спортчиларнинг мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган яратувчанлик ҳамда бунёдкорлик ишларида алоҳида ўрни ва муносиб ҳиссалари бор.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси "Мустақиллик куни" байрами билан юртдошларимизни муборакбод этади!
Барчамизга ушбу энг улуғ ва энг азиз байрамни зўр кўтаринкилик ва шоду хуррамлик билан нишонланлаш насиб этсин. Юртимиз осмони узра ҳамиша қуёш чарақлаб, тинчлик барқарор бўлсин. Азиз юртдошлар, сизларга мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт, ишларингизда зафарлар тилаймиз! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
ЎзҚФ Матбуот хизмати