Уйдаги Wi-Fi-роутер, ҳар қандай электр мосламаси каби электромагнит нурланишни келтириб чиқаради, соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин, уни ётоқда олиб ташлаш ёки тунда ўчириб қўйиш керак, деб ёзади Прайм.
“Шу билан бирга, Интернетдан тарқаладиган электромагнит нурланиш Wi-Fi орқали ёйилади. Бироқ, бундай нурланиш биз фойдаланадиган ҳар қандай электр қурилмадан келади. Биз электр чойнакдан чиқадиган тўлқинлардан қўрқмаймиз”, - дея иқтибос келтиради нашр “Синергия” университети Ахборот технологиялари институти раҳбари Станислав Косарев интервьюсидан.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, халқаро ташкилотлар томонидан ўтказилган Wi-Fi тўлқинларининг кўплаб тадқиқотлари уларнинг инсон саломатлигига зарар етказиши мумкинлигини тасдиқламаган. Wi-Fi нурлари жуда заиф бўлишига қарамай, уйқу олдидан уни ўчириб қўйиш афзалдир.