“Ёшлар куни” муносабати билан онлайн марафон
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан “Ёшлар куни” муносабати билан 28 июнь куни онлайн марафон ўтказилади. Ушбу мусобақада мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси иштирок этиши мумкин. Онлайн марафонда қатнашиш учун Yoshlarsport.com манзили орқали рўйхатдан ўтинг ва мусобақа ғолибига айланинг. Якунда сизни қимматбаҳо совғалар кутмоқда.