Ёш спортчилар карантинни спорт билан ўтказиш тарафдори!

Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида ўзбек миллий халқ ўйинлари бўйича онлайн мусобақалар ташкил этилди.

Ёш спортчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтишини таъминлаш мақсадида миллий халқ ўйинлари – “Чиллак”, “Минди”, “Ланка” ва “Беш тош” бўйича ўтказилган онлайн мусобақаларда икки мингдан зиёд иштирокчи ўз чиқишлари билан қатнашди.