«Ёшлар ойлиги» доирасидаги уч юздан ортиқ тадбирлар режалаштирилган.
Карантин даврида улар қандай ўтказилади?
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан 2020 йилнинг 1 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида пойтахтимизда «Ёшлар куни» муносабати билан ташкил этилаётган тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар беради.
Унга кўра, «Ёшлар куни» учун пойтахтнинг ҳар бир туманида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, шаҳар миқёсида онлайн шоулар, онлайн концертлар, спортчилар билан суҳбатлар мўлжаллагани, шунингдек, барча тадбирлар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилиши маълум қилинди. «Ёшлар ойлиги» доирасида 1-30 июнь кунлари пойтахтимизда 300дан зиёд тадбирлар бўлиб ўтиб, жами 100 мингдан ортиқ ёшларни интернет орқали қамраб олади.
Дастурга биноан, 30 ёшга тўлмаган муваффаққиятли инсонлар билан online суҳбатлар ўтказиш, Ёшлар марказида «Бандлик маркази»ни ташкил қилиш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари» тўғрисида ижтимоий тармоқлар ҳамда расмий каналлар орқали «Меҳнат ярмаркалари»ни ўтказиш, тадбиркорлик объектларига онлайн саёҳат, «Взгляд молодого художника», «МегаМозг» каби кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Юлдуз ЎРМОНОВА, «Халқ сўзи».