FIE олимпия малака-квалификация турнирлари муддатларини эълон қилди
Коронавирус пандемияси ва Токио Олимпия ўйинларининг 2021 йилга қолдирилиши туфайли Халқаро қиличбозлик Федерацияси (FIE) олимпия малака ва минтақа малакавий-квалификацион турнирларини якунловчи янгиланган муддатларни эълон қилди.
Токиода бўлиб ўтадиган "2020 Олимпия ўйинлари"га квалификациялаш тамойиллари ўзгармаган (ва мусобақа 2021-йилда ўтказилишига қарамай, бу номни сақлаб қолади).
Режадагидек, қиличбозлик бўйича турнирда – рапира, сабля ва шпага йўналишлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги шахсий ва жамоавий Чемпионатларда
12 та медаллар жамланмаси тақдирланади.
Ҳар бир йўналиш бўйича жамоавий беллашувларда:
2021-йил 5-апрел куни FIE, дунё рейтингида энг яхши 4 та, шунингдек, FIE рейтингида 5-поғонадан 16-поғонагача ўрин олган ҳар бир қитъа гуруҳи (Европа, Америка, Африка, Осиё/Океания)нинг энг яхши жамоалари - 8 та жамоа ўзаро беллашади.
Агарда, қитъадаги жамоаларнинг биронтаси рейтинг натижалари бўйича биринчилардан бўлган 16-талик жамоалар таркибидан ўрин олмаган тақдирда (амалда бу қоида фақат Африка жамоаларига татбиқ этилиши мумкин), унинг ўрни географик мансублигидан қатъи назар, қолган жамоаларнинг энг яхшиларига берилади.
Якка тартибдаги чемпионатда ҳар бир йўналиш бўйича
34 нафар спортчи беллашади:
- тегишли жамоавий турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган мамлакатлар вакили - 24 нафардан иборат қиличбоз;
– FIE рейтинги бўйича 6 нафар спортчи, улар жамоавий беллашувларда ушбу турдаги қурол билан рақобатлашмайдиган давлатлардан бўлиши керак. Бу ўринлар спортчиларнинг географик мансублиги асосида ажратилган (Европа ва Осиё / Океанияга 2 ўрин берилган, Америка ва Африкага -1тадан ўрин ажратилган);
- Қитъа квалификацион турнирларида ғолиб бўлган 4 нафар спортчи (ҳар бир географик зонадан 1 тадан).
Ўйинларга мезбон мамлакат сифатида Япония қўшимча
8 нафар ўз қиличбозларини иштирок эътишини таъминлаши мумкин, шу жумладан жамоавий мусобақаларда ҳам.
2021-йилнинг 5-апрелида Олимпия саралашидан олдинги FIE рейтинги ўзининг якуний шаклини олади. Қитъалар ҳудудий саралаш мусобақалари 2021 йилнинг 15 апрелидан
30 апрелигача ўтказилади.