Яқинларимиз баъзида ёлғиз, бетоб, қайғули, қўрқинчли, хафа бўладилар. Бу вақтда улар самимий қўлловимизга муҳтож бўлишади. Aммо уларнинг аҳволига бепарволик қилмасликдан эҳтиёткорлик билан қилиш керак. Буни қандай ўрганиш мумкин?
Қандай қилиб улар биз учун доимо қалбини очадиган шахсга айлантиши мумкин?
Диққат билан тингланг
Суҳбатдошнинг ҳар бир сўзини тингланг. Aйни пайтда ўз ишларингиз ва муаммоларингиз ҳақида ўйламанг, ўзи ҳақида гапни бошлашини кутиб ўтирманг. Қадрдонингиз сизга айтмоқчи бўлган нарсаларни эшитинг ва ўйланг.
Гапини бўлманг
Кучли ҳаяжонланиш сабаб одам вақти-вақти билан жим бўлиб қолиши, фикрини йўқотиши, ўйлаши, сўзларни қийинчилик билан топиши, ҳаддан ташқари ҳиссиёт билан гапириши ёки аксинча, сокин, хаёлчан бўлиб қолиши мумкин. Уни тўхтатманг, унга кечинмаларини гапириш имкониятини беринг.
Маслаҳат берманг
Асосий вазифангиз – бу яқинингизни маънавий қўллаб-қувватлаш. У аҳволини тушунганингизни ҳис қилиши, ҳис-туйғуларини баҳам кўриши керак. Унга «ботинкангиз йиртилдими – янгисини сотиб олинг, болангиз касал бўлса, дорихонага боринг, компьютерингиз бузилдими – уни таъмирланг» руҳидаги «фойдали» маслаҳат бермаслигингиз керак. Суҳбатдошингиз нима қилиш кераклигини ўзи билади, у тавсияларингизга муҳтож эмас. Уни тинглаш ва тушуниш керак.
Баҳо берманг
Суҳбатдошингизнинг муаммоларини тинглаб туриб, у қаерда тўғри ёки нотўғри, нима яхши ва нима ёмон, қаерда оқ ва қаерда қора эканлигини аниқлашга ёки ўргатишга уринманг. Эшитганингизни баҳоламасдан нейтрал маълумот сифатида қабул қилишга ҳаракат қилинг. Ҳис-туйғуларига эътиборингизни қаратинг, уларни ҳис қилишга, тушунишга ҳаракат қилинг. Ҳакам бўлманг, сезгир ва эътиборли бўлинг.
Манба https://zen.yandex.ru/media/psycholog_alexandr_shahov/esli-blizkomu-ploho-zapomnite-4-pravila-podderjki-5ecde1cf01d0517eb44ed1fe