БУХОРОДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

БУХОРОДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

Ҳозирги кунда нафақат пойтахтимиз Тошкенд шаҳрида, балки республикамизнинг барча ҳудудларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларида залворли ишлар кўлами амалга оширилаётганини эътироф этиш жойиз.

Зеро, юртбошимиз илгари сурган 5 ташаббус асосида аниқ мақсадга йўналтирилган вазифалардан бири ҳам, айнан ёш авлод вакилларининг саломатлиги, уларни жисмонан бақувват бўлиб камол топиши учун зарур чора-тадбирларни тадбиқ этишни тақозо этади.

Бугун спорт турлари ичида қиличбозлик спортини танлаган ёшларимиз сони ҳам кундан кунга ортиб бормоқда. Бунга эса, жойларда ташкил этилган қиличбозлик билан шуғулланиш залларининг очилиши, у ердаги тўгарак аъзолари сонининг купаяётгани яққол мисол булади.

Шу боис ҳам, Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси қиличбозлик билан мунтазам шуғулланувчиларнинг нафақат сонига, балки уларга ўтиладиган машғулотларнинг сифат даражасига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

2019 йил якунлаб бораётган бўлса-да, Федерацияда фаолият олиб борувчи қиличбозлик мутаҳассислари, терма жамоа мураббийлари маҳсус тузилган режа ва жадвал асосида республикамизда бутун йил давомида деярли кўплаб вилоятларда амалий семинарлар, маҳорат дарсларини ўтказиб келмоқдалар. Галдаги қиличбозлик бўйича амалий семинар ҳамда маҳорат тренинг дарслари билан бойитилган тадбирлардан бири Бухоро шаҳрида ташкил этилди.

  • Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси ташаббуси билан халқаро қиличбозлик экспертлари ва спорт психологлари, миллий терма жамоанинг рапира йўналишидаги мураббийи Ринат Семенеев ва спорт фаҳрийси, бир неча бор қиличбозлик бўйича фаҳрийлар Жаҳон  ҳамда Осиё Чемпионатлари ғолиби Баходир Назиров бошчилигида 2019 йилнинг 3 декабрь куни маҳорат тренинг машғулотлари бўлиб ўтди, — дейди Бахтиёр Саидов, Бухоро вилояти қиличбозлик Федерацияси минтақавий бўлими бош котиби. Ушбу семенарда 100 нафарга яқин Бухоро вилоят қиличбозлик мураббийлари ва вилоят спортчилари иштирок этдилар. Албатта, бу каби тадбирлар мураббийлар ўртасида тажриба алмашиш, спортчилар маҳоратини оширишда муҳим роль уйнайди.

 

 

ЎҚФ матбуот хизмати