Мусобақаларни рапирачилар бошлаб берди

Мусобақаларни рапирачилар бошлаб берди

        5 сентябрда Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар олимпия заҳиралари спорт мактаб-интернати залида “Сателлит” халқаро турнири бошланди. 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун рейтинг очколари тақдим этиладиган ушбу нуфузли халқаро мусобақаларда биринчи бўлиб қиличбозлик йўлакларига рапирачи спортчилар чиқдилар. Мазкур турнирнинг рапира қуроли бўйича беллашувларда олти мамлакат қиличбозлари иштирок этмоқларда. Уларнинг таркиби қуйидагичадир:

Россия

Иван Трошин

 

Қозоғистон

Никита Пономарев

Ниёзбек Сапинов

Денис Анацко

Павел Гладков

Бахрам Мамурзаев

Тамирлан Калийев

Галим Нурумов

 

Сингапур

Чан Кевин

 

Қувайт

Ясер Мохаммад

 

Туркия

Мартино  Мунито

 

Ўзбекистон

Муслим Мирзаалимов

Анвар Солихожиев

Бахтиёр Собиржонов

Анвархон  Солихожиев

Асилбек Ёкубжонов

Ахмадулло Солихожиев

Мухаммадюсуф Асранов

Мухаммаджон Ахмаджонов

Дониёр Нугуманов

Жонибек Холмуродов

Дониёр Саъдуллаев

Радмир  Семенеев

Темур Назиров

Аброр Собиров

Иляс Молина

Халилулло Шарипов

Ринат Баширов

 

Эркаклар ўртасида халқаро турнирнинг мусобақалари финалнинг 1/16 босқичидан бошланди. Туркиялик спортчи Мартино  Мунитонинг рақиби бўлмаганлиги сабабли у жангсиз финалнинг 1/8 босқичига чиқди. Бошқа рапирачилар учун ўзларининг рақибларидан устунлигини исботлашишлари учун муросасиз кураш олиб боришларига тўғри келди. Натижада “Сателлит” мусобақаларида эркаклар ўртасида рапира бўйича мусобақаларда қатнашган мамлакатимизнинг 18 нафар  спортчисидан фақат икки қиличбоз - Дониёр Садуллаев ва Мухаммадюсуф Асранов  рақиблари ҳамюртлари Ахмадулло Солихожиев ва қозоғистонлик Никита Пономаревни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга ўтишди.

Халқаро турнирнинг ушбу босқичига, шунингдек россиялик Иван Трошнин, қозоғистонлик спортчилар Тамирлан Калиуев ва  Павел Гладков, шунингдек қувайтлик Ясер Мохаммад ҳамда Ясер Мохаммад, шунингдек сингапурлик Чан Кевин чиқишди.

Мамлакатимиз рапирачилари учун ушбу босқич сўнггиси бўлди.  Ярим финалда Мартино  Мунито Тамирлан Калийевга қарши, Иван Трошин - Чан Кевин билан кураш олиб борди.

 Олтин медаль учун  кураш эса туркиялик рапирачи Мартино  Мунито билан россиялик спортчи Иван Трошин ўртасида бўлиб ўтди. Жанг бошланиши биланоқ у ташаббусни ўз қўлига олди Мартино  Мунитонинг қўли баланд келди – 6:3, 9:5. 13:7. Финал учрашуви унинг ғалабаси билан тугади – 15:8. Шу тарзда  Туркия қиличбози Мартино  Мунито рапирада “Сателлит” халқаро турнирининг ғолиби  бўлди. Иккинчи ўринда - Иван Трошин. Тамирлан Калийев ва Чан Кевин бронза медаллари совриндорлари бўлдилар.