Қиличбозликбўйича “Умид” турнирининг шпага йўналишиғолиблари аниқланди

 

Ҳабарингиз бор, пандемия сабабли спорт мусобақаларидаги узоқ танаффусдан сўнг мамлакатимизда карантин талаблари юмшатилгач қиличбозлик спорти бўйича ҳам дастлабки мусобақалар бошлаб юборилди.

Бугун пойтахтимизда катта ёш тоифасидаги қиличбозлар орасида “Умид” Республика очиқ турнири доирасидаги мусобақалар бошланди. Регламентга кўра, дастлабки кун баҳсларида қиличбозликнинг шпага йўналишидаги атлетлар шахсий биринчилик учун кураш олиб бордилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра  эркаклар ўртасида андижонлик Жавохирбек Нурматов кучли деб топилиб, мазкур турнирнинг олтин медали ва фахрли 1-ўрин соҳибига айланди.

Шпагачи қизлар орасидаги шахсий биринчилик баҳсларида финал босиқичига етиб келган Вероника Рожкова ҳамда Малика Хакимова билан бўлиб ўтган беллашувда Вероника ўзининг тенгсиз эканлигини кўрсатди ва натижада олтин медални қўлга киритди.Шундай қилиб якуний натижалар қуйидагича:

Шпага (эркаклар)

  1. Жавохирбек Нурматов – Андижон
  2. Файзулла Алимов – Тошкент
  3. Матвей Кремнев   – Тошкент

 3. Мейирхан Темуров – Навоий

Шпага (аёллар)

  1. Вероника Рожкова – Тошкент
  2. Малика Хакимова  – Тошкент
  3. Севара Рахимова  – Тошкент

3.  Маржона Зубайдуллоева – Бухоро

 

Эртага – 14 октябрь куни рапира қиличбоз-спортчилар ўзаро куч синашадилар.

ЎзҚФ Матбуот хизмати