Марказий Осиё минтақавий допингга қарши ташкилот (RADOCA) аъоларининг навбатдаги йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди.

Ушбу учрашувнинг асосий мақсади RADOCA ҳамда WADA Кодексининг 2021 йил учун тезкор режасини баҳолаш, шунингдек, COVID-19 инфекцияси даврида бундан кейинги режаларни муҳокама қилиш эди.

Ушбу йиғилишда RADOCA бошқарувининг барча аъзолари – Абдул Рахмон Хамид, Майра Бакашева, доктор Нургуль Кермакунова, доктор Жамбал Хатанбаатар, доктор Вакар Аҳмад, Эркинжон Латипов, Расул Чориев ва доктор Нодиржон Турсунов (Ўзбекистон МАДА директори) ҳозир бўлдилар.

Йиғилиш WADA идорасидан Иевой Лукосиуте-Станикуниене ва Казухиро Хаяши, шунингдек ташкилонинг Осиёдаги минтақавий идорасидан Кенни Ли томонидан ташкил этилди.

Учрашувни Марказий Осиё минтақавий допингга қарши ташкилот директори мувофиқлаштирди ва унга раҳбарлик қилди.