Янги бошлайдиганлар учун қисқа йўриқнома

Aгар охирги марта мактабда иншо ёзганингиздан сўнг бирор нарса қораламаган бўлсангиз, лекин ҳақиқатан ҳам ёзишни истасангиз, муаллифлик устунингиз ёки блогингиз нима учун кераклигини тушуниб олинг. Уни ўқиганларга қандай фойда бор? Aйтганча, ўқувчингиз кимлар? У сизни қайси платформада кузатиб боради, улар неча ёшда, севимли машғулотлари нима? Сизнинг блогингиз ўхшаш мавзудаги бошқа лойиҳалардан қандай фарқ қилади? Ушбу саволларга жавоб топиб, устун ёки блогнинг вазифасини шакллантиришингиз мумкин.

Сиз битта матнни эмас, балки бутун бир туркумни (блог ҳам, устун ҳам шуни назарда тутади) яратишни хоҳласангиз, вазифа пишиқроқ синаб кўрилса, яхши бўлар эди. 10–20 та мавзуни кўриб чиқишга ҳаракат қилинг. Уларнинг барчаси тушунчангизга мос келадими? 20 та матндан кейин айтадиган гапингиз қоладими? Aгар «ҳа», деб жавоб берсангиз, ажойиб, давом эттиринг.

Кейин ёзишни бошланг. Энг қийини тоза қоғоз устидаги қўрқувини енгишдир. Буни ҳал қилишда сизга ёрдам берадиган баъзи маслаҳатларни берамиз: масалан, матн режасини тузишга ҳаракат қилишингиз мумкин, сўнгра уни мақола шаклида кенгайтиришингиз ёки дўстингизга мақоланинг асосий фикрлари акс этган хабар ёзишингиз мумкин ва кейин матнни сайқаллашингиз мумкин. Матн тугатгач, уни қисқа муддатга столда қолдиринг ва кейин янгича нигоҳда кўз югуртиринг. Материалда ўқувчига ҳеч нарса айтмайдиган ва оғритиб ўйиб олмайдиган иборалар мавжудми? Матнни ўқиш қийинми? Такрорлар, қўшимча ёки қўйилмаган вергулларчи? Фақат ёзишни эмас, балки тугаган матнни таҳрирлашни ҳам ўрганинг.

Aгар мақола етарлича яхши кўринса, уни ижтимоий тармоқларда эълон қилишингиз ёки яқинларингизга кўрсатишингиз мумкин: шу тарзда биринчи реакцияни кўрасиз. Ҳар қандай фикр-мулоҳазани ўрганиб чиқинг ва салбий муносабатдан қўрқманг, улар ҳам жуда фойдали бўлиши мумкин.

Сизда билим ва тажриба йўқлигидан хавотирланманг: фақат блог ҳақида орзу қилиб юраверсангиз ва уни яратмагунингизча, улар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Ҳар бир матн ёрдамида кўникма яхшиланади. Албатта, ўрганишни давом эттиринг ва янги билимларни ўзлаштиринг.

Aгар фойдали блогни топа олсангиз, ким учун эканлигини тушуниб олинг ва бир нечта мақола ёзган бўлсангиз – давом этинг. Лойиҳани ўзингиз учун қулай ҳар қандай платформада эълон қилинг ва янгиларини ўрганинг. Матнларингизни яхшилаб боринг. Ўзингизни ишончли ҳис қилсангиз ва ўқувчиларингиз кўпайиб бораётганини тушунсангиз, ўзингизни бирор оммавий ахборот воситасида колумнист сифатида синаб кўришингиз мумкин. Нашр талабларини ўрганиб чиқинг ва маълум мавзулар бўйича таклиф билан почтасига ёзинг. Қайта кўриб чиқилишига ёки рад этилишига тайёр бўлинг. Ёдингиздами, ҳар қандай фикр муҳимдир? Aгар сизга рад қилишса, таслим бўлманг: ўрганишда давом этинг, ёзинг ва хизматларингизни бошқа сайтларга таклиф қилинг.

Ҳар қандай блогни яратиш – бу иш, уни узоқ вақт давомида битта иштиёқ билан чиқариб бўлмайди. Aгар кўп нарсаларни ўйлашга, таҳрирлашга ва тузатишга тайёр бўлсангиз, муваффақиятга эришишингиз мумкин. Мен сизга ишонаман. Омад!

Мақола Николай Мерзляков томонидан танланган.

Манба: https://lifehacker.ru/kak-zavesti-blog-ili-kolonku/