Сўнгги пайтларда жамиятимизда бирор нарсани ўйламасдан истеъмол қилиш ривожлана бошлади. Биз жуда кўп нарса сотиб оламиз ва ҳатто бунча миқдордаги буюмлар бизга нима учун кераклигини тушунтира олмаймиз. Шундан кейин ахлат уюмига ботамиз ва кераксиз харидларимиздан ажралишдан қўрқамиз.

Минимализм тамойилларини қабул қилиб, ўз уйингизни нафақат заруратсиз нарсалардан тозалайсиз, балки ҳаётингизни янада онгли ҳолда қурасиз.

  1. Қутилган нарсангизни дарҳол унутасиз

Энг бошида, кераксиз нарсалардан халос бўлишни бошлаганингизда, бошингизда жуда кўп саволлар пайдо бўлади: «Мен аслида булардан фойдаланмаяпманми?», «Aгар менга нима керак бўлиб қолса-чи?», «Агар мен уни ишлатмоқчи бўлсам, нима бўлади?”

Бундай саволлар ва хавотирлар сиз учун жуда оқилона туюлади, лекин аслида бирор буюмдан халос бўлишингиз биланоқ, дарҳол бу ҳақда унутасиз. Хотирамлигингизни йўқотадиган ва улар керак ёки керак эмаслигини ўйлайдиган нарсалар шунчалик бефойдаки, ўша «бир куни» ҳеч қачон келмаслиги мумкин.

  1. Хотиралар жавонларда эмас, онгда яшаши керак

Баъзида шкафлар ва жавонларни ҳайкалчалар, рамкалардаги фотосуратлар ва ёқимли хотиралар билан боғлиқ бошқа нарсалардан озод қилиш қийин кечади.

Aммо шуни тушуниш керакки, эсдаликлар хотирангизда яшайди ва улар фақат уйингиз тартибини бузишдан бошқасига ярамайди. Aхир, бу нарсаларни тасодифан йўқотиб қўйсангиз, барибир ёқимли лаҳзалар, севимли одамлар ва саёҳатлар ҳақида эслайверасиз.

  1. Тартиб ўрнатиш – ҳар доим ҳам яхши ечим эмас

Aгар сизда жуда кўп буюм бўлса, тартибга келтириш учун кўп вақт сарфлашга мажбур бўласиз. Вақти-вақти билан уларни жойларига жойлаштирасиз, ҳар доим жойида турган кўплаб буюмларнинг чангини артиб чиқасиз.

Тартибга келтиришнинг энг яхши усули – кўп нарсадан халос бўлиш.

  1. Мол-мулкингиз сизга беҳисоб катта таъсир ўтказади

Aгар иш жойингиз кераксиз буюмларга тўла бўлса, улар доимий равишда сизни чалғитади. Кераксизларидан тозаланган кенг хонада сиз муҳим вазифаларга кўпроқ эътибор қаратишингиз ва узоқ вақт ҳушёр бўлишингиз мумкин.

  1. Сизда истеъмолга кенгроқ қараш ривожланмоқда

Замонавий дунё шундай тартибга солинганки, биз жуда кўп нарсаларни сотиб оламиз ва истеъмол ҳажмимиз ҳам кўп. Истеъмол иқтисодиётнинг моторидир ва хатти-ҳаракатларимиз кўп жиҳатдан унга боғлиқ. Ўйлаб иш юритмаган истеъмолчи ҳар доим бирор нарсани сотиб олиш истаги билан овора ва шу билан бирга кейинги хариддан кейин унинг ҳаёти қандай ўзгаришини орзу қилади.

Харид пайтида онг ўчирилгандек туюлади ва бунинг ўрнига «харидор режими» ёқилиб, танангиз устидан назорат қила бошлайди.

  1. Буюмларни чегирма билан сотиб олиш эҳтимоли камроқ

Кераксиз нарсани чегирма билан сотиб олиб, келажакда бу фойда бериб қолиши мумкин, пулимни тежаяпман, деб ўйлайсиз. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, сизга у буюм ҳеч қачон ёрдам беролмайди ва сиз тежамаяпсиз, балки шунчаки пулни кўчага ташлаб юборяпсиз.

  1. Вақтингизни онлайнда янада оқилона ўтказяпсиз

Минимализм нафақат нарсаларда, балки ҳаётнинг бошқа жабҳаларида, жумладан, компьютерда ҳам намоён бўлади. Минималист бўлиш, аслида кераксиз ҳамма нарсадан халос бўлиш, демакдир.

Вақтингизни иш столингиз учун янги фон расмларни излашга сарфламаяпсиз, чиройли мавзулар ва пиктограммаларни қидирмайсиз, кераксиз дастурларни юкламайсиз.

  1. «Кам бўлса ҳам кўп бўлсин» тамойили ҳақиқатан ҳам ишлайди

Ҳаётингизда бирор жойни бўшатиб, онгингизни тозалагач, бу нима учун кераклигини тушуна бошлайсиз. Кераксиз нарсалар энди сизни чалғитмайди. Диққатни жалб қиладиган нарсалар қанча кам бўлса, ҳаётингизни бошқариш осонроқ бўлади.

Манба: https://lifehacker.ru/8-prichin-stat-minimalistom/