Парижда 2024 йилда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Олимпиада сув спорти маркази лойиҳасини шу йил кузга яқин кўриб чиқишни мўлжалламоқда. Бу сув спорти марказида Олимпиаданинг сув полоси, синхрон сузиш ва сувга сакраш бўйича мусобақалари бўлиб ўтади. Ташкилий қўмита Олимпия ўйинларининг сув спортидаги кўплаб мусобақаларини “Стад Франс” яқинидаги «Plaine Saulnier» кварталида барпо этиладиган сузиш ҳавзасида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳозирги пайтда иккита лойиҳа устида фаол иш олиб борилмоқда. Бу лойиҳаларнинг ҳар бири ўз хусусиятларига эга. Аммо бу мажмуа сузиш бўйича мусобақалар ўтказилишини назарда тутмайди. Ушбу мусобақаларни Олимпия ўйинлари пайтида фойдаланиладиган учта сузиш ҳавзаси қабул қилади.