Ўзбекистон қиличбозлик бўйича миллий терма жамоа аъзолари ўз уйларига саломат етиб олишди
Ўзбекистон қиличбозлик бўйича миллий терма жамоа аъзолари ўз уйларига саломат етиб олишди
Маълумки, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси қўшма Қарори асосида Олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари учун расман ташкил этилаётган барча ўқув-машғулот йиғинлари вақтинча тўхтатилди.
Машғулотларнинг тўхталиши мамлакатимиз ҳудудида қайд этилган Коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олишга қаратилган чоралар ҳамда Халқаро олимпия қўмитаси томонидан Токио-2020 Олимпиадасини 2021 йилда ўтказиш бўйича якуний қарорга келгани сабаб бўлди.
Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" қиличбозлик залида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон қиличбозлик бўйича катталар терма жамоасининг машғулоти муддатидан аввал якунланди.
куни кеча терма жамоамиз аъзолари ўз уйларига соғ -саломат етиб олганликларини айтишди. Эндилик барча қиличбозларимиз ўз уйида индивидуал тарзда машғулотларни давом эттиради.
Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси, мураббийла ҳамда спорт шифокорлари штаби бу жараённи кузатиб борди ҳамда назоратни амалга ошириб, ҳар бир спортчининг эсон-омон ўз ота-оналарининг бағрига кириб боришларида ҳамроҳлик қилишди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси ушбу жараёнда яқиндан амалий кўмак берган барча мутасадди давлат органлари ва идоралари раҳбар ва масъул ҳодимларига алоҳида миннатдорчилик билдиради.
ЎҚФ Матбуот хизмати