Тошкентда Осиё-Океания саралаш турнири старт олди

Қиличбозлик бўйича Осиё-Океания саралаш турнирига старт берилди

Бугун Тошкентда қиличбозлик бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё-Океания саралаш турнири старт олди. Мазкур мусобақа пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида бўлиб ўтмоқда.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2О1,7 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон спортчиларини 202О йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш туғрисида"ги ПҚ-2821-сон карорига мувофик қиличбозлик спорт тури бўйича катталар ўртасида Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Осиё саралаш турнирини юкори савияда ўтказиш борасида барча мутасадди вазирлик ва идоралар, тегишли ташкилот ва муассасалар, шунингдек ОАВ вакиллари жалб этилган.

Эътиборли жиҳати, ушбу мусобоқаларга Осиё ва Океания қитъасининг 28 та давлатидан сараланган энг кучли спортчилар ҳамда Халқаро қиличбозлик федерацияси-ФИЕ масъул ходимлари, халқаро рефери, чет элдаги Миллий қиличбозлик Федерациялар раҳбарлари, вакиллари, машҳур Олимпия ўйинлари Чемпионлари ва бошқа кўплаб олий мартабали меҳмонлар юртимизга ташриф буюрди.

 Албатта, қиличбозлик Федерацияси Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳномолигида юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш, жаҳон спорт ареналарида спортчиларимизнинг юқори натижаларга эришиб, мамлакатимиз нуфузи ва мавқеини юқорига кўтариш, шу билан бирга туризм соҳасини ривожлантириш учун ҳам мана шундай нуфузли мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказишга катта эътибор берилаётганини қўллаб–қувватлайди.

Мазкур турнирда жами 89 нафар моҳир қиличбозлар Олимпияда лицензияси учун ўзаро кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада ҳар бир мамлакат терма жамоасидан қиличбозликниннг 3 та тури бўйича фақатгина биттадан спортчи иштирок этади ва олтин медал соҳибигина Олимпиадага йўлланмани қўлга киритади.

Таъкидлаш жоизки, мусобақаларга ҳакамлик қиливчи машҳур реферилар қаторида халқаро даражадаги ҳакамларимиз Аида Хасанова, Ортиқ Ўринбаев, Дилором Турдикуловалар ҳам иштирок этишмоқда.

Мазукур турнирда Миллий терма жамоамиз вакилларидан қиличбозликнинг сабля йўналишида Зайенаб Дайбекова ва Шерзод Мамутов, рапира турида Яна Алборова ва Ахмадиллохон Солиходиев ҳамда шпагада Файзулла Алимовлар юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, Токио-2020 Олипиядасига йўлланма олиш учун кураш олиб боришади.

Биз ушбу мусобақаларда ўзбек қиличбозларимизга омад ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати