Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. 17 февралга қадар давом этадиган мазкур мусобақада 200 нафардан ортиқ ёш қиличбозлар мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб боришмоқда.
Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида рапира бўйича яккалик йўналишда ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Аҳамиятлиси, йигитлар ва қизлар ўртасида кечган беллашувларда андижонлик қиличбозларга тенг келадигани топилмади. Якунда Радмир Семенеев ва Маржона Усмонова биринчи ўринни қўлга киритишди. Батафсил:
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати.
Ўсмирлар ва кадетлар. Рапира.
Йигитлар:
1. Радмир Семенеев – Андижон
2. Илёсбек Маруфжонов – Фарғона
3. Фозилхўжа Алимов – Тошкент
3. Жамолиддин Маъруфжонов – Андижон
Қизлар:
1. Маржона Усмонова – Андижон
2. Ойдиной Наимшерова – Андижон
3. Камила Шукурова – Тошкент
3. Мафтуна Давронова – Фарғона
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати