Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан онлайн ўтказилаётган биринчи виртуал Чемпионанинг бугунги мусобақасида 2008 йилда туғилган ва ундан кичик ёш тоифасидаги шпагачилар баҳс олиб боришди.
Мусобақада республикамиз вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри терма жамоаси аъзолари иштирок этишди. Беллашувлар натижасига кўра чемпионлик навоийлик Сабина Санаева ҳамда Бухородан 8 ёшли Муҳаммадали Раҳматовларга (2012 йил) насиб этди.
Ўгил болалар. Яккалик баҳси
1. Мухаммадали Раҳматов (2012) – Бухоро
2. Егор Фаттахов (2009) – Миллий клуб
3. Самир Рустамов (2008) – Навоий
3. Фирдавс Наимов (2008) – Бухоро
Қиз болалар. Яккалик баҳси
1. Сабина Санаева (2008) – Навоий
2. Элвина Аблакимова (2009) –Тошкент вилояти
3. Мадина Бобожонова (2008) – Навоий
3. Шаҳзода Жанназарова (2009 ) – Қорақалпоғистон
ЎзҚФ Матбуот хизмати