Маърифат гулшани

Алишер Навоийдан ҳикматлар

  • Яхши одамдан ёмонлар ҳам ёмонлик кутмас; яхши одам ёмонлардан ҳам яхшиликни аямас.

 

  • Яхшилик қила олмасанг, ёмонлик ҳам қилма. Яхшилик қилишни билмасанг, яхшиларга қўшил; яхшилик атрофида айлана олмасанг, яхшилар атрофида айлан.

 

  • Адаб бўлмаса, олтиннинг жарангидан нима фойда? Кишининг адаби унинг бойлигидан яхшироқдир.

 

  • Болани тарбиялашда унга шафқат кўрсатиш, уни тақдирлаб бориш ҳам керак. Лекин бу хил ишлар: мақташ, мукофотлаш, ҳаддидан ошиб кетса, фақат зиён бўлади. Болага меҳрни ҳам, жазо беришни ҳам меъёридан оширмаслик унинг яхши одобли бўлиши учун хизмат қилади.

 

  • Одобнинг энг муҳим шартларидан бири ота ва она ҳурматини бажо келтиришдир. Бу икки зотнинг хизматларини бир хил бажаргин, бу хизматларни қанча кўп адо қилсанг, шунча оз.

 

“Ибратли ҳикоятлар ва хислатли ҳикматлар” китобидан олинди.