Уйлар деворларига ёзилган турли ёзувларни кўриб, бизга бундай санъат кимнингдир безорилигидек кўринади. Бироқ, тасвирий санъатда граффити йўналиши мавжуд ва бугун шу ҳақда кўпроқ билиб оламиз.
«Граффити» атамаси итальянча «graffito» сўзидан келиб чиққан, бу таржимада «тирналган» деган маънони англатади. Айнан девордаги ёзувлардан санъатнинг ушбу тури вужудга келган.
Қанчалик ғалати бўлса ҳам, граффити тарихи кўп минг йиллар олдин бошланган. Археологлар томонидан қадимги ғорлар деворларида расмлари ва пиктограммалар кўплаб топилган. Aсосан – бу ов саҳналари, ҳайвонлар ва атрофдаги табиат ҳақида эди.
Йиллар давомида бу жараён аста-секин ўзгариб, ниҳоят замонавий поп маданиятнинг бир қисмига айланди.
Бугунги кунда граффити кўплаб услуб ва йўналишларга эга.
Улардан бири тэггинг деб номланади. Бундай тасвирлар сирли хабарларга ўхшайди. Бундан ташқари, тэггингларни қўллаш орқали рассомнинг инициали кўрсатилади.
Кўпинча уйлар ёки тўсиқлар деворларида сирт устида чизилган жумбоқли белгиларни кўришингиз мумкин. Худди шу граффитилар ҳам тэггинг дейилади.
Граффити – тасвирий санъат тарихи, замонавийлиги ва келажаги. Яна бир кўриниш – бомбинг. Бу каби тасвирлар шунчаки икки ёки уч рангни ўз ичига олганлиги билан ажралиб туради. Бундан ташқари, улар жуда тез қўлланилади. Бундай граффитининг мақсади катта юза ҳажмини қоплашдир.
Девор расмлари нафақат устанинг ўз фикрини, балки жамиятнинг ҳар қандай воқеаларга муносабатини акс эттиради. Шунинг учун спорт ва мусиқа соҳаси энг машҳур йўналишларга айланди. Ҳар сафар Олимпия ўйинларига тайёргарлик пайтида кўплаб мамлакатлар биноларида спортчилар ва тегишли спорт турлари расмлари пайдо бўлади. Кўча рассомларининг алоҳида эътиборини футболчилар, баскетболчилар, хоккейчилар ва сузувчилар тортади.
Қуйида энг катта спорт граффити намуналарини тўплаганмиз:
Майкл Жордан тўпни ҳалқага улоқтиряпти
Корэш жанги ғолиблари Кремл деворларини қўриқлашмоқда
Майкл Фелпс Камала театрининг томидан чиқяпти
Спорт санъати қайсидир маънода нафақат санъат, балки бизнесдир. Aниқроғи, унинг ривожланишига ёрдам берадиган восита. Aхир, минглаб сайёҳлар бундай расмларни суратга олишади ва уларни Instagramидаги профилларида улашишдан мамнун бўлишади.
Манбаларга ҳаволалар:
http://teplyystanmedia.ru/news/moskovskie-novosti/v-moskve-privetstvuyutsya-lyubye-graffiti-posvyashchennye-futbolu-i-sportu-voobshche/
https://sport.business-gazeta.ru/articles/222897
https://graffitimarket.ru/article/20326/