Одамлар бир-бирларига етказадиган салбий муносабат кишида реакция пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Бир донишманд айтганидек, салбийлик қўлингиздаги ёғ бўлагига ўхшайди. Одам уни қўлига олади ва кимгадир узатади. Кўп ўтмай, бўлак йўқолади ва қўлларнинг ифлослангани қолади.
Кейин уни ювишингиз керак бўлади. Баъзан кечирим сўраш кифоя, лекин одамларнинг сўзидан пайдо бўлган яралар йиллар давомида даволанишига тўғри келади.
Шунинг учун, ҳис-туйғуларингизни бошқара олганингиз муҳимдир. Aйниқса, жиловсиз хулққа эга бўлган ва жуда кўп гапирадиган ёки аҳмоқона иш тутадиганлар учун. Кейинчалик пушаймон ва тавба қилмаслик учун ўз устимизда ишлашимиз керак.
Балки сизга америкалик таниқли ёзувчи Карлос Кастанеданинг: «Мен ҳеч қачон ҳеч кимдан ғазабланмайман. Ҳеч ким мендан бундай реакция пайдо қиладиган муносабат кўрмайди. Уларнинг ҳаракати муҳимлигини ҳис қилганингизда, одамлар ғазабланишади. Мен анчадан бери бундай нарсани ҳис қилмаганман.»
Бошқаларнинг ҳаракатларига зўравонлик билан муносабатда бўлиш одат тусига киради. Бу унга қарши курашишимиз ва танқидий онгни ўз вақтида ишга тушира олишимиз кераклигини англатади.
Дунё ва ундаги барча нарсалар бетарафдир. Биз ўзимиз учун муҳим бўлиб туюлган нарсаларга муносабатни танлаганимиз сингари, реакция билдиришга ҳам ўзимиз катта аҳамият берамиз.
Ўз ҳис-туйғуларингизни енгишга ўрганинг, шунда атрофингиздаги олам сизга ҳам меҳрибончилик кўрсатади.
Манба https://zen.yandex.ru/media/mc45/mudraia-fraza-karlosa-kastanedy-kotoraia-nauchit-ne-reagirovat-na-postupki-liudei-5efea807145e72165cc95551