Серотонин, эндорфин ва дофамин – булар кайфиятимиз, ҳиссий барқарорлигимиз ва бахтиёрлигимиз учун жавоб берадиган гормонлардир. Бу нафақат қон даражаси пасайишини олдини олади, балки уларнинг ишлаб чиқарилишини мунтазам рағбатлантиришда жуда муҳимдир.
1. Қуёш билан «дўстлашинг»
Aгар дераза ортида қуёшли очиқ об-ҳаво бўлса, имкониятни бой берманг ва ташқарида вақт ўтказинг. Қуёш нурлари D витамини синтези орқали кайфиятни ва умумий фаровонликни оширишга ёрдам беради.
2. Aччиқ таомни еяверинг
Эндорфиннинг вазифаларидан бири ёқимсиз ва оғриқли ҳисларни камайтиришдир. Улар оғриқ ҳис қилган пайт ишлаб чиқарилади. Aччиқ овқатдан кейин ҳис этадиган гувиллаш ҳисси оғриқ билан таққосланиши мумкин, шунинг учун эндорфин чиқарилиши кўпаяди.
3. Кўпроқ триптофан истеъмол қилинг
Aгар триптофан аминокислотасини ўз ичига олган кўпроқ озиқ-овқат истеъмол қилсангиз, эндорфин миқдори кўпайиши мумкин. У ёнғоқ, тухум ва сут маҳсулотларида учрайди.
4. Спорт билан шуғулланинг
Эндорфинларни ишлаб чиқариш мушаклар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Улар 30-40 дақиқали узлуксиз спорт машғулотидан сўнг ажралиб чиқишни бошлайди.
5. Тинчланинг
Хушбўй мойли ҳаммом кайфиятингизни яхшилайди. Бу нафақат мушакларнинг кучланишидан халос бўлиш билан, балки стресс гормони бўлган кортизол даражаси пасайиши туфайли ҳам содир бўлади.
6. Севимли мусиқангизни тингланг
Бирор киши севимли мусиқани тингласа, миясида эндорфинлар фаол ишлаб чиқарила бошлайди.
7. Таомингизга В витаминларини қўшинг
В гуруҳидаги барча витаминлар, айниқса серотонин ишлаб чиқариш учун жавоб берадиган В12 ва В6 инсон ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади.
8. Кўпроқ магний истеъмол қилинг
Магний ҳам серотонин даражасига таъсир қилади. Организмдаги магний танқислиги стресс билан ўзаро боғлиқ ҳолда аҳволингизни янада оғирлаштириши мумкин.
9. ОМEГA-3 қабул қилинг
Омега-3нинг танамизга келтирадиган фойдасини баҳолаш ҳаддан ташқари қийин. Бу хотира ва иш фаолиятини яхшилайди, серотонин миқдорини оширади, нейронларнинг серотонин ва шунга ўхшаш бошқа гормонларга нисбатан сезгирлигини оширади.
10. Медитация қилинг
Илмий изланишларга кўра, медитация стресс гормони бўлган кортизол билан курашишга ҳам ёрдам беради. Медитация қилаётганда, организмда 5-гидроксииндол алдегид даражаси ошиши кузатилади.
11. Кўпроқ кулинг
Эндорфинлар одам кулганда қон оқимига фаолроқ кириша бошлайдилар. Бундан ташқари, бу жараён нафақат ижобий ҳис-туйғулар билан, балки қорин мушаклари қисқаришига ҳам имкон беради.
12. Бўш вақтингизга хилма-хиллик қўшинг.
Янги таассуротлар ва ҳиссиётлар, манзара ўзгариши эндорфин ишлаб чиқаришга ҳам ҳисса қўшади.
13. Шоколад истеъмол қилинг
Табиий қуюқ шоколад таркибида тинчлантирувчи, уйқуни яхшилайдиган, овқат ҳазм қилишни нормаллаштирадиган ва депрессиядан сақлайдиган теобромин мавжуд.
14. Ижобий фикрланг.
Аффирмация (ижобий тасдиқлар) фикрингизни ўзгартириши ва шу билан эътиқодингизни ўзгартириши, салбийни ижобий билан алмаштириши мумкин.
15. Ҳаётингиздаги ёқимли онларни эсланг
Севимли машғулотларингиз, спорт ва хоббиларингиз пайтида танангизда дофамин ишлаб чиқарила бошлайди. Ушбу гормоннинг ишлаб чиқарилиши ёқимли ҳаёт лаҳзалари ва вазиятларни эслаганда ҳам содир бўлади.
Ушбу тавсияларга амал қилиб, керакли гормонлар даражасини оширишингиз мумкин. Шуни унутмангки, кайфиятни бошқариш мумкин ва шундай бўлиши керак!
Манба: https://blog.teachmeplease.ru/posts/15-sposobov-zastavit-organizm-samostoiatelno-vyrabatyvat-garmon-schastia