Сиз гина-кудуратлар ва баджаҳллик ичида заррачаларга айланиб кетмаслигингиз керак, деб ўйлашади японлар. Ўз ғазабингизни совитиб, дарё бўйида ўтириш яхшироқдир. Бумеранг қонуни жиноятчиларни ўзи жазолайди.

Aммо италияликлар мутлақо тескари фикрда. Улар қасос олиш ва жазолаш яхшироқ, деб ўйлашади.

Бир пайтлар машҳур Голливуд актёри Aл Пачино шундай деган эди:

«Душманни кечириш мумкинми? Худо кечиради! Вазифамиз уларнинг учрашувини ташкил қилишдир».

Тўғри, актёр дарҳол ҳазиллашаётганини айтиб, руҳий кучини нафратланадиганларга сарфламасликни маслаҳат берган эди. Бу кучни севганларга бериш яхшидир.

Рус режиссёри Георгий Данелия дилозорлар ҳақида қуйидагича гапиради.

«Мен ҳаётимда аблаҳларни ҳам, хоинларни ҳам учратдим. Aммо уларнинг ҳаммаси хотирамнинг ахлат қутисига маҳкам ўрнашган ва хотираларимга кириш тақиқланган.»

Машҳур рус актёри Евгений Леонов қизиқ, фикримизга ҳамоҳанг тўғри фикрни айтди.

«Гина-кудуратни умуман тўпламаслик керак. Aйтишганидек, бу катта бойлик эмас …»

Манба: https://zen.yandex.ru/media/madam_helga/mudryi-sovet-evgeniia-leonova-o-tom-kak-postupat-s-obidchikami-i-predateliami-5ec4195cb0b45643d438c203