Мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган қисқа ва оддий олти маслаҳат.
- Мижғов бўлманг
Сиз «қизиқарли» воқеани гапириб бераётган пайтингизда, тингловчилар эснаётганини кўряпсизми? Ёки бу воқеа сиз ўйлагандек қизиқарли эмасми? Уни тугатишга ҳаракат қилинг ва бошқалар гапиришига имкон беринг.
- Суҳбатдошингизни тингланг
Суҳбатдошингизга ўзи ҳақида гапириш имкониятини беринг. Уни сўроққа тутинг, қарши саволлар беринг. Aжабланарли томони шундаки, биз яхши кўрадиган одамлар ҳар доим кам гапиришади.
- Суҳбатдошингиз қизиқиши ҳақида гапиринг
Унинг севимли машғулоти ҳақида сўранг, турли саволлар беринг ва уни муҳокама қилинг. Унга манзур бўлишингиз эҳтимоли 80% га яқин. Суҳбатдошингизнинг иштиёқини яхши билсангиз, суҳбатни осонгина давом эттиришингиз мумкин. Aгар бу мавзудан узоқ бўлсангиз, ундан батафсилроқ гапириб беришини сўранг. Бу ҳақда у катта завқ билан айтиб беради.
- Ихтиёрингизда учта ҳикояни қолдиринг
Одамлар янги смартфонингиз хусусиятларига деярли қизиқишмайди. Уларда қизиқиш уйғотадиган нарса бу ҳаётингизда рўй берган ҳақиқий воқеалар. Шунинг учун ҳар доим айтиб беришингиз мумкин бўлган учта ҳикояни захирада сақланг. Улар ҳаяжонли, ҳиссий ва қизиқарли бўлиши керак. Суҳбатдошни кейинги воқеалар қандай кечгани қизиқтирса, буни бажонидил бажаришга рухсат беринг.
- Харизмани ривожлантиринг
Ушбу сўзга шунчалик кўп маъно киритилганки, унинг асл маъносини аниқлаш қийин. Баъзилар харизма туғма бўлади деб таъкидлашади, бошқалари бу шахсий хусусият йиллар давомида ривожланиб боришига ишонишади. Aммо қизиқ нарса: 1967 йилда иккита психолог томонидан ўтказилган тажриба шуни исботладики, суҳбатда сўзларнинг атиги 7 фоизи эътиборга олинади. Қолган 93% нутқ ва тил орқали етказилади. Табассум қилинг, кулинг, ҳис-туйғуларингизни яширманг. Имо-ишоралардан фойдаланинг ва фақат сўзларга суяниб қолманг.
- Қизиқарли ҳаёт кечиринг
Турли хил одамлар билан тез-тез суҳбатлашинг, кўпроқ қизиқарли китоблар ўқинг, фильм томоша қилинг ва саёҳат қилинг. Қизиқарли инсон бўлишнинг энг тўғри йўли бу ҳаяжонли ва кўплаб ҳодисаларга бой ҳаёт кечиришдир. Ишонинг, бу сизга ёқимли суҳбатдош бўлиш имкониятидан кўпроқ нарсани беради.
Манба: https://lifehacker.ru/kak-stat-interesnym-sobesednikom/