Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) президенти шайх Ахмад ал-Фахад ас-Сабах Олимпия куни ҳеч қачон бу йилдагидек муҳимроқ бўлмаган деб ҳисобламоқда.
“Осиёда Олимпия ҳаракати ва бутун жаҳонда 23 июнда Олимпия кунини байрам қилишни ҳамиша тоқатсизлик билан кутишади. Бу йил аввалгилардан фарқ қилмайди. Биз мушкул пайтда Олимпия куни олимпия спорт ҳаракатини бирлаштириши учун бу йил уни байрам қилиш янада муҳимроқ деб ҳисоблаймиз. Биз Олимпия кунини байрам қилиб, спортчилар ҳамда барча Миллий олимпия қўмиталаридаги дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз билан ҳамжиҳат бўлишни ва бирдамлигимизни намойиш қиламиз”, – деди шайх Ахмад ал-Фахад ас-Сабах.
Спорт COVID-19нинг қора туйнугидан намоён бўла бошлаганига қарамасдан айрим мамлакатлар ҳали ҳам пандемия тарқалишини жиловлаш учун ҳаракат қилмоқдалар.
Олимпия куни ҳар йили 23 июнда нишонланади. Бу кун 1894 йил 23 июнда Парижнинг Сорбоннасида Халқаро олимпия қўмитасига асос солинганлиги ва замонавий Олимпия ўйинлари тикланганлиги байрам қилинади. Эслатиб ўтамиз, биринчи Олимпия куни 1948 йил 23 июнда ўтказилган ва унинг асосига уч аркон – ҳаракат қилиш, ўрганиш ва кашф этиш қўйилганди.
“Мен Осиёдаги Миллий олимпия қўмиталари онлайн тартибида спорт, бадиий ва адабий мусобақаларни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун кўчат ўтқазиш тадбирлари ва бошқа ташаббусларни ташкил этаётганликларини айтган эдим. Бу йил анъанавий олимпия югуришини ўтказишга муваффақ бўлинмаслигига қарамасдан, бизнинг миллий олимпия қўмиталаримиз ҳаракатимизда иштирок этишга ва спорт тақвимида ушбу муҳим кунни чинакам олимпия руҳида нишонлашга тайёрликларини намойиш этмоқдалар”, – дея қўшимча қилади ООК раҳбари.