Санкт-Петербург Россиянинг маданий пойтахти бўлиб, бунинг исботини шаҳар тарихидан топиш мумкин. Санкт-Петербургдаги 4000 га яқин меъморчилик, тарих ва маданият ёдгорликларини бирлаштирган 36 та мураккаб объектлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган – 250 дан ортиқ музей, 200 га яқин театр ва концерт заллари, қарийб 2000 кутубхона ва Санкт-Петербург балет мактаби ҳақли равишда дунёдаги энг зўри ҳисобланади.
Петербург мамлакатда музейшуносликнинг асосчиси ҳисобланади. Буюк Петр томонидан асос солинган, биринчи оммавий Кунсткамера музейи 1719 йилда Россиянинг ёш пойтахтида очилган. Ўшандан бери музей иши анча олға силжиган.
«Эрмитаж»
Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитаж музейи нафақат Санкт-Петербургда, балки бутун Россияда энг машҳур музейдир. Эҳтимол, у ҳақида камида бир марта эшитмаган инсон бўлмаса керак. Музей шунингдек дунёдаги энг яхши музейлардан бири ҳисобланади, шунинг учун бу ерга йил бўйи турли мамлакатлардан сайёҳлар ташриф буюришади. Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитаж музейи 1917 йилгача Император музейи, деб номланган. Унинг тарихи Екатерина Иккинчи томонидан жаҳон санъат асарлари тўпламлари бошланган. Бугунги кунда уч миллионга яқин экспонат мавжуд: тош асридан то ҳозирги кунгача бўлган давр қамраб олинган. Ҳамма нарсани кўришга вақтим етмайди, деб хавотирланманг, бу шунчаки имконсиздир. Олимлар ҳисоблаб чиқдилар: ҳар бир кўргазмада тўхтаб, уни диққат билан ўрганилса, Эрмитажни томоша қилиб чиқиш учун саккиз йил керак бўлади!
«Рус музейи»
Рус музейи дунёдаги энг йирик рус санъат музейи, Санкт-Петербургнинг тарихий марказидаги ноёб меъморий-бадиий мажмуа. Музей коллекциясида 400 мингга яқин экспонат мавжуд бўлиб, улар рус санъатининг ривожланишидаги барча тарихий даврлар ва тенденцияларни, асосий турлари ва жанрларини, йўналишлари ва мактабларини 1000 йилдан ортиқроқ – Х асрдан ХХI асргача бўлган вақтни ўзида акс эттирган. Aйни пайтда музейнинг умумий майдони 30 гектардан ошади.
Мариинский театри
Мариинский театри – бу энг қадимги рус мусиқий театри. XVIII асрдан бери у миллий опера ва балет соҳасида ўзига хосликни ўрнатди. XIX асрда Санкт-Петербург аристократлари орасида Мариинский театрида премьераларни ўтказиб юбориш одобсизлик, деб ҳисобланган, шунинг учун ложалар ҳар доим тўла бўлган эди. Мариинский театрининг монументал биноси ўз тарихи билан ҳайратга солади ва унинг томошабинлар зали ҳақли равишда дунёдаги энг гўзал деб ҳисобланади.
«Оқ тунлар»
Санкт-Петербургнинг оқ тунлари шаҳар тимсолига айланган. Ушбу қисқа муддат сайёҳлар орасида энг машҳур палла ҳисобланади. Ҳар йили миллионлаб одамлар табиий ҳодисани кўриш ва бетакрор шаҳарнинг гўзаллигини томоша қилиш учун келишади. Оқ тун – бу табиий ҳодиса бўлиб, унда табиий юқори суръатдаги ёруғлик тун қоронғусидан то тонггача давом этади. Санкт-Петербургга «Оқ тунлар» даврида ташриф буюриб, сиз исталган вақтда экскурсия дастурлари ва диққатга сазовор жойларни режалаштиришингиз мумкин. «Оқ тунлар»нинг расмий даври 11 июнь – 2 июль, аслида шаҳар ва унинг атрофида 26 майдан 16 июлгача қуёш уфқда йўқолмайди.
«Санкт-Петербург кўприклари»
Санкт-Петербургдаги кўприкларга алоҳида эътибор қаратилади, шулар туфайли шаҳар кўпинча Шимолий Венеция деб аталади. Aжралувчи Сарой кўприги шаҳарнинг асосий рамзларидан биридир. Кўпинча сайёҳлар томонидан суратга олинади ва почта откриткаларига туширилган. У соат 1:25 да ажралади, 2:50 да бирлашади. Оралиқ бирлашиш 20 дақиқа давом этади, кейин яна эрталаб соат бешгача кўтарилиб туради.
«Екатерина саройи»
Екатерина саройи – собиқ император саройи, учта рус ҳукмдорларининг расмий ёзги қароргоҳи – Екатерина I, Елизавета Петровна ва Екатерина II; Сарой Санкт-Петербург марказидан 26 км жанубда, собиқ Царское Селода жойлашган. Ҳар куни минглаб сайёҳлар унинг ажойиб залларига ташриф буюришади ва Санкт-Петербургнинг 300 йиллиги муносабати билан қайта тикланган Екатерина саройида энг машҳури – Каҳрабо хонасидир.
Узунлиги 306 метрни ташкил этадиган муҳташам бинонинг қурилиши машҳур архитектор, барокко устаси Франческо Бартоломео Растрелли томонидан амалга оширилган. У бинонинг асосий ўлчамларини, унинг жабҳалари ва ички қисмларини безашни аниқлаган. Бинонинг кўк, оқ ва тилла ранги унга тантанали ва байрамона кўриниш беради. Екатерина саройи Царское Селода шаҳар атрофида қароргоҳига катта эътибор берган учта рус императори – Екатерина I, Елизавета Петровна ва Екатерина IIга ўз гўзаллигидан қарздор.
«Нева дарёси»
Санкт-Петербург шаҳрини катта имкониятга эга ғаройиб диққатга сазовор дарёси – Невасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Дарёнинг узунлиги 74 км, шундан 32 км Санкт-Петербург ҳудудида. Нева – жуда чуқур дарё, унинг ўртача чуқурлиги 8 метрдан 11 метргача ташкил этади.
Қадимги Фин афсонасида таъкидлашича, ҳеч ким жиловсиз дарё бўйида шаҳар қуролмаган. Ҳар сафар қурилган уйлар ботқоққа ботган ёки тошқин дарё сувлари билан ювилган. Фақат Буюк Пётр Биринчи гирдоб устига шаҳар қуришга муваффақ бўлди. Буюк Пётр шаҳарни икки марта қурди ва бундан кўнгли таскин топмай, кейин у бутун шаҳарни бирдан қурди ва қудратли кафтида уни диққат билан ерга туширди. Дарё бутун шаҳарни юта олмади ва у бўйсунишга мажбур бўлди.
Нева қирғоғи шаҳарнинг энг машҳур жойларидан бири. Унинг бўйида бутун шаҳарнинг хазинаси бўлган турли хил меъморий мажмуалар мавжуд. Aгар томонларидан қарасангиз, улуғвор шаҳар Невадан устида қад ростлагандек таассурот қолдиради.