Aтрофимда ёмон одатга эга бўлмаган одам борми, деб ўйланг. Эсладингизми? Уларда иллатлар йўқлигини аниқ биласизми?
Aхир чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш – бу тўлиқ рўйхат эмас. Уларнинг аксарияти ва бу ёмон одатлар «юки» ҳаётимизни сезиларли даражада мураккаблаштиради ва «оғирлаштиради».
Келинг, инсон танасига салбий таъсир кўрсатадиган ва ҳаётини қисқартирадиган нарсалар ҳақида гаплашамиз.
Нотўғри овқатланиш
Тўғри овқатланиш фақат зарарли овқатлардан воз кечишни англатмайди. Инсон танасида озуқа моддалари ва витаминларнинг ортиқчалиги унинг етишмаслиги сингари зарарлидир. Саломатликни яхшилайдиган тўғри овқатланиш биринчи навбатда турлича бўлиши керак.
Рацион кўпи билан табиий витамин ва минераллар манбаи бўлган сабзавот ва мевалардан таркиб топган бўлиши ва ҳеч бўлмаганда, носоғлом овқатлар: тез тайёр бўлувчи овқатлар, колбаса маҳсулотлари, ширин газланган ичимликлар, майонез ва бошқалардан иборат бўлиши керак.
Озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри ишлатиш ҳам муҳимдир. Овқатни яхшилаб чайнаб, кунига 4-5 марта кичик қисмларда ейиш керак.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, нотўғри овқатланиш туфайли инсон ҳаёти камида 5-7 йилга қисқаради.
Кашандалик, алкогол ва энергетик ичимликлар
Чекиш ва ҳаддан ташқари ичишнинг зарарини ҳамма билади. Aммо шунга қарамай, тамаки маҳсулотлари ва алкогол муқаррар равишда ўпка, юрак, жигар, асаб ва қон томир тизимлари касалликларига олиб келади, онкологик касалликлар ва алкоголизм ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Бугунги кундаги машҳур энергетик ичимликлар организмга зарарли таъсир кўрсатади, чунки таъсир қилиш нуқтаи назаридан битта ичимлик энергияси 10 стакан қаҳвага тенг. Бундан ташқари, агар уни тез-тез ичсангиз, муқаррар равишда бу ичимликка психологик қарамлик пайдо бўлади.
Тақиқланган психофаол модда
Психофаол моддалардан фойдаланиш (инсон организмига кирганда идрок, кайфият, англаш қобилияти, хулқ-атвори ва мотор функцияларини ўзгартириши мумкин бўлган моддалар) замонавий жамиятнинг энг оғриқли муаммоларидан биридир. Психофаол моддалар (шу жумладан, очиқ савдодаги енгил деб аталганлари ҳам) танага тузатиб бўлмайдиган зарар етказади. Кўпгина ёшлар психофаол моддалар ҳақида нотўғри тушунчага эга, гўёки улар улғайгандек кўрсатади ва мустақил бўлишга ёрдам беради. Бироқ, бу хомхаёлдир ва психофаол моддаларни истеъмол қилиш нафақат ҳаётни қисқартиради, балки кексаликкача етиб бориш имкониятини деярли йўққа чиқаради.
Тажовуз
Бирор киши ғазабини тутиб тура оладими ёки уни ҳар куни атрофидаги одамларга тўкиб соладими, бундан қатъий назар, бу жиҳат унинг соғлиғи учун зарарли.
Кўпинча, ёмон кайфиятдаги тажовузкор одамлар, 40 ёшдан кейин асаб, юрак-қон томир касалликлари билан оғрийдилар ва қариликка келиб, улар аллақачон касалликларнинг (шу қаторда кексалик марказми) бир гуруҳига эга бўлишади.
Ёлғон
Ёлғон нафақат бошқаларга, балки ўз қариндошлари ва дўстларини доимий алдайдиган одамга ҳам зарарлидир, чунки ёлғонни яшириш жуда қийин. Натижада ёлғончи доимо асабий тарангликда қолишга ва унинг ҳар бир сўзини бошқаришга мажбур бўлади.
Камҳаракатлик
Бу иллат одамлар учун тобора долзарб бўлиб бормоқда, дейди шифокорлар. Тиббий тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳозирги кунда мактабнинг ҳар учинчи битирувчиси камҳаракатли турмуш тарзи туфайли келиб чиққан у ёки бу сурункали касалликка чалинган.