Ёзда кўпчилик тайёрланиши осон, мазали ва тўйимли овқатни хоҳлайди. Шунинг учун сизга ушбу талабларга жавоб берадиган рецептни – товуқ гўшти ва қўзиқорин билан пиширилган қалампирли таомни тайёрладик.
Нималар керак:
3 та мазали қалампир (3 порцияга); товуқ филеси – 400 г; сметана – 1 ош қошиқ; пиёз – 1 дона; шампиньон – 250 г; ҳар қандай қаттиқ пишлоқ – 100 г; қовуриш учун ўсимлик ёғи; безатиш учун кўкатлар; туз ва қалампир.
Қандай пиширилади?
1. Пиёзни тозалаймиз, майдалаймиз ва юмшоқ бўлгунча ўсимлик ёғида қовурамиз.
2. Майда тўғралган товуқ филесини қўшамиз ва қизилранг бўлгунга қадар қовурамиз.
3. Товуққа тўғралган қўзиқорин қўшамиз.
4. Пишлоқ қирғичдан ўтган бўлиши керак.
5. Товага 1 ош қошиқ сметана ва пишлоқ миқдорининг ярмини қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз. Таъбга қараб туз ва гармдори қўшамиз.
6. Қалампирни ювамиз, ярмини кесиб олиб, оҳисталик билан уруғларни олиб ташлаймиз. Пишириладиган идишга соламиз.
7. Қалампирни ичини тўлдириб оламиз. 25 дақиқа давомида 180 даражага қиздирилган печда қолдирамиз, сўнг қалампирни олиб, майдаланган пишлоқнинг қолганини сепамиз ва яна 5 дақиқа давомида печга қайтиб қўямиз.
8. Дастурхонга тортишдан аввал идиш атрофини кўкатлар билан безатамиз.
Ёқимли иштаҳа!