Конфуций таълимоти хусусиятлари
Конфуций ҳар доим яхши инсоний тартибга фақат бошқаларни ҳурмат қилиш, аждодларга эҳтиром ва таълим бериш орқали эришиш мумкин, деб айтади.
Бугун сизга ҳаётни теранроқ ифодалаб берадиган буюк Конфуцийдан 31 иқтибос келтирамиз.
Конфуций иқтибослари:
1. Инсонда донолик билан ҳаракат қилишнинг учта усули бор: Биринчидан, фикрлаш билан – бу энг олижаноби. Иккинчидан, тақлид қилиш – бу энг осони. Учинчидан, тажрибаси билан – бу энг аччиғи.
2. Ким доимо бахтли бўлишни орзу қилса, доимо такомиллашишга интилиши керак.
3. Умид – чойдаги шакар каби, гарчи у оз бўлсада, ҳамма нарсани ширинлаштиради.
4. Қоронғиликдан шикоят қилманг. Шам ёқинг. Биз энергиямизни қаерга сарфлаймиз? Aзобгами ёки янги истиқбол ва имкониятларга эга бўлишгами? Нимадан шикоят қилсангиз, шуни ўзгартиринг, шунда ҳаёт янги ранглар билан жилоланади!
5. Хулқли киши ўз руҳини севади ва уни ижобий фикрлар билан озиқлантиради.
6. Қуртлар, афсуски, гулларга айланмайди ва гуллар ҳеч қачон мева бўлмайди. Aгар яхши уруғи эксак, ҳаммаси ҳам унмаслиги мумкин. Бу гап шуни англатадики, бирор нарса кутилган самара бермаса, ҳар доим ҳам ҳамма нарсани юракка олишимиз шарт эмас.
7. Сиз тўхтамагунингизча бошқа бировнинг аста-секин юриши муҳим эмас.
8. Ўзингиздан кўп нарса талаб қилинг ва бошқалардан оз кутинг. Бу сизни кўп қийинчилик ва имконсиз хаёлий умидлардан қутқаради.
9. Кимдир сизга эшик очиши мумкин, лекин ўзингиз юриб боришингиз керак бўлади.
10. Яхши ниятлар дарахтида гуллар йўқ, лекин кўплаб мевалар бор.
11. Ҳаётий тажриба орқадан ёритаётган чироқ кабидир. У ҳар доим инсон босиб ўтган йўлнинг фақат бир қисмини ёритади.
12. Ҳаммасини қайтадан бошламоқчи бўлган ҳар ким буни дарҳол бажариши керак, акс ҳолда кеч бўлиши мумкин. Баъзи қийинчиликларни енгиб ўтинг, йўл давомида янгисини яратманг.
13. Қасос олмоқчи бўлган киши иккита қабр қазади.
14. Булоққа етиш учун оқимга қарши сузишингиз керак.
15. Aгар инсон узоқ келажаги ҳақида ўйламаса, унинг яқин келажаги ҳам биз хоҳлаганимиздек ёрқин бўлмайди.
16. Таврот – бу одоб-ахлоқ мажмуаси, яъни қадр-қиммат, яхшилик, ростгўйлик, тиришқоқлик ва ўз устида ишлаш китобидир. Ҳурмат билан, сиз ҳурматга эга бўласиз. Меҳрибонлик билан кўпчиликни мағлуб қиласиз. Ростгўйлик билан ишончга эришасиз. Ғайрат билан муваффақият қозонасиз. Ўз устида ишлаётганда, мақсадларингизга эришишни ўрганасиз.
17. Душманингиз учун биринчи, дўстингиз учун иккинчи, ўзингиз учун учинчи уйни қуринг. Бундай ҳолда, душманингизга ҳасад қилишингиз мумкин.
18. Aгар қилаётган ишингизни яхши кўрсангиз, ҳеч қачон ишлаётганингизни ҳис қилмайсиз.
19. Таълим қирғоқсиз денгизга ўхшайди.
20. Мақсаддан ташқарида ўқ отиш, белгиланган жойга етиб бормаслик каби ёмондир.
21. Севги – бу ҳаёт зиравори: у нафақат мазали қилиши, балки шўрлаши ҳам мумкин.
22. Ҳаётда қайтиб келмайдиган уч нарса бор: отилган ўқ, айтилган сўз ва бажарилмаган ваъда.
23. Доимо сўраб юрадиган киши бир дақиқалик аҳмоқ бўлиб қолади. Ким сўрамаса, бир умр аҳмоқ.
24. Янги нарсаларни тушуниш учун ўтмишга бошқа бир назар билан қараган киши бошқалар учун яхши муаллим бўлиши мумкин.
25. Aввал маънавий алоқани, сўнгра жисмоний муносабатни яратинг.
26. Aгар барча таълимотларимни йиғиб, мендан ҳикматларимни танлашимни сўрасалар, уларга айтардим: фикримизда ҳеч қандай ёмонлик кўриниши бўлмаслиги керак – бу ишончни бузади ва бизни бахтсиз қилади!
27. Aгар ҳаётда адолатсизлик бўлса, бу ҳеч кимга зарар қилмайди. Ҳаётдаги ушбу қийин даврни унутиб, босиб ўтишга қодир бўлишингиз керак.
28. Ўз ҳаракатлари билан буни сизга исботламагунча, ҳеч кимни донишманд атаманг. Ҳатто яхши ўқиган одам ҳам бемаъниликка қодир, ҳар доим одамни ўз ҳаракатларига қараб баҳоланг.
29. Яхши одам – бу ўз атрофидаги тинчликни қидирадиган киши, аҳмоқ эса аксинча тартибсизлик ва бошқаларни ёмонлашга ҳаракат қилади.
30. Донолик одамни шубҳадан озод қилади. Aҳлоқ инсонни азоблардан озод қилади. Қарор қўрқувдан қутқаради.
31. Ўзингиз ҳаётга қандай муносабат қилсангиз, у ҳам сизга шундай жавоб беради.