Ҳалқа айлантириш ижобий ҳис-туйғуларни келтириб чиқаради ва вазн ташлашга ҳисса қўшади. Аёллар учун эса бундай машғулот чиройли ва нозик хипчабел бўлишнинг энг яхши усули ҳисобланади.
Келинг, қандай тўғри айлантириш кераклигини билиб олайлик:
1. Сиз учун мос келадиган ҳалқа танланг.
2. Спорт зали ёки уйда кенг жой танланг.
3. Оёқларни озгина елка кенглигига қўйинг ва қоматингизни текисланг.
4. Ҳалқани ичига киринг ва фақат қорин мушакларида айлантиринг. Кўкрак ва тос бўшлиғи ҳаракатсиз қолиши керак.
5. Айлантириш пайтида қўлни бошнинг орқасида бир-бири билан боғланг ёки қулочни икки томонга ёйинг.
6. Машқ давомида бел атрофида кичик доиралар чизишга ҳаракат қилинг.
Маслаҳат: ҳалқани «чайқалиш» ҳолатини йўқотиш учун – тезлаштиринг.
Оғирликни бир оёқдан иккинчисига ўтказиш тезлигини икки баравар оширинг.
Машғулотларингиздан завқланинг!