Ёз нафақат иссиқ кунлар, балки сабзавот ва меваларнинг кенг танловидир. Шунинг учун организмга витаминлар тўплаш учун тўғри вақт келди. Бу борада энг яхши манба янги сабзавотлардан тайёрланган турли хил салатлардир. Бугун сиз учун «Витаминга бой» деб номланган жуда оддий салат рецептини тайёрладик. Унинг таркибида жуда зарур ва муҳим витаминлар ва албатта, ҳар куни истеъмол қилиш учун фойдали бўлган тўқималар мавжуд.
⠀
Таркиби: оқбошли карам (қизилбош карамдан фойдаланишингиз ҳам мумкин) – 150 г; сабзи – 1 дона; бодринг – 1 дона; ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ; лимон шарбати – 1 ош қошиқ; таъбга қараб кўкатлар; туз, шакар, қора қалампир – бир чимдим.
⠀
Қандай пиширилади?
1. Барча сабзавотларни тайёрлаймиз: яхшилаб ювиб, қуритинг. Кейин карамни майда тўғраб олиш керак, сабзи йирик қирғичдан ўтказиб олинади.
2. Сабзавотлар шарбат бериши учун бир чимдим шакар, озгина туз қўшинг.
3. Бодрингни узун-узун қилиб кесамиз.
4. Салатни бойитиш учун алоҳида қилиб лимон шарбатини ўсимлик мойи, қора мурч ва майда тўғралган кўкатлар билан зиравор тайёрлаб олинг.
5. Барча сабзавотларни аралаштириб, салатга зираворларни қўшинг.
Бори шу, осон ва витаминга бой соғлом салат тайёр!
⠀
Ёқимли иштаҳа!