Қадимги Юнонистондан азалдан энг уддабурон ва кучли спортчилар бўлган чемпионларни улуғловчи ҳайкаллар ўрнатилган. Кўплаб таниқли ҳайкалтарошлар ўзларининг ноёб тасвирий дастхатини яратишга муваффақ бўлишган. Бу эса энг юқори шиддатли даврида инсоннинг ҳолатини акс эттиради.
Бугунги кунимизда ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Ҳар бир мамлакатнинг ўз қаҳрамонлари – спортчилари бор, улар шарафига машҳур стадионларда мамлакатлари байроғи сарбаланд бўлган. Албатта, ҳар бир мамлакат ўз қаҳрамонлари билан фахрланади. Ўз юртида юқори спорт натижалари учун миннатдорчилик рамзи сифатида, ҳақиқий санъат асарлари бўлган ёдгорликлар ўрнатилади.
Ушбу мақолада сиз учун энг яхши ҳайкаллар ва ёдгорликларни танладик. Гарчи ҳар бир санъат объекти ўз тарихи ва ўзига хос ғоясига эга бўлсада, уларнинг барчаси дунёнинг турли бурчакларида бўлишига қарамай, барчасини спортга бўлган муҳаббат ва ғалаба қозониш истаги бирлаштиради.