Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах 2021 йилга кўчирилган Токио Олимпиадаси ташкилий қўмита вакиллари билан тайёргарлик ва коронавирус пандемиясининг оқибатлари мавзусида консультация ўтказди.
Телеконференцияда ХОҚ Олимпия ўйинлари Ижрочи директори Кристоф Дуби, Спорт директори Кейт Макконел, Бош директори Кристоф де Кеппер каби ўз йўналишининг 100 нафарга яқин амалдорлари қатнашди.
«Бу консультация июль ойида бўлиб ўтадиган ХОҚнинг 136-Сессиясига тайёрланиш йўлида муҳим эди. Бугунги масалалар Ижроия қўмитанинг 10 июнь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида ҳам алоҳида ўрин тутади», – дейилади баёнотда.
Шунингдек, Томас Бах йиғилиш давомида комиссия аъзолигида аёлларнинг иштирокини қуйидагича изоҳлади: «Аёлларнинг спорт соҳасида етакчилик мавқейига кўтарилиши жамоавий саъй-ҳаракатларнинг мевасидир. Мен бу ишда ҳисса қўшган барчага доимий равишда қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдираман. ХОҚ комиссияларида, хусусан, раҳбариятида аёллар иштирокини ошириш спорт тақдим қиладиган кучли платформа орқали гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ундаги ролини оширишда ёрдам беради», – деди Томас Бах.