Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Қодирқулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Санжар Қодирқулов 1997 йил 27 май куни Тошкентда таваллуд топган. “Бунёдкор” футбол клуби тарбияланувчиси. Ўз истеъдоди билан мураббийлар эътирофига сазовор бўлган Қодирқулов ўтган йил ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Миллий терма жамоа таркибида дебют ўйинидаёқ гол урди. Таиландда ўтган футбол бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи U-23 Осиё чемпионатида ҳам Олимпия терма жамоамиз шарафини муносиб қилди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Санжар Қодирқуловни бугунги таваллуд айёми билан табриклайди ва унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.