Бугун Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Комилжон Худойберганов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Комилжон Худойберганов 1949 йил 27 апрель куни таваллуд топган. Комилжон ака фаолияти давомида давлат ва жамоат ташкилотларида, жумладан, касаба уюшмалари, спорт ва туризм соҳаларида узоқ йил самарали меҳнат қилди. Ҳозирда Республика спорт фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида МОҚ билан ҳамкорликда катта ишларни амалга оширмоқда. Айниқса, мана шундай синовли кунларда фахрийларимизнинг моддий ва ижтимоий, энг асосийси, саломатлигидан хабар олиб, ҳақиқий намуна бўлиб турибдилар.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Комилжон акани 71 йиллик таваллуд куни билан муборакбод этиб, у кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаб қолади.