Ўзбек дўппилари бутун дунёга машҳур бўлди. Чунки у нафақат бош кийим, балки ўзига хос муносабат воситаси. Ҳа, шундай. Дўппи ўз эгаси ҳақида – ёшидан яшаш жойига қадар ҳамма нарсани айтиб бериши мумкин. Баъзи безаклар ёмон кўздан, ёвуз руҳлардан ҳимоя қилиши мумкин, бошқалари эса бойлик, омад ва фаровонлик келтиради, деган фикрлар бор.
Бугун сизга энг машҳур ўзбек дўппилари тарихи ҳақида сўзлаб берамиз. Мақоламиз давомида уларнинг безаклари ва шаклларининг яширин маъносини очамиз.

Чуст дўпписи

Ўзбекистоннинг энг машҳур дўпписи тўрт қиррали Чуст дўппиларидир. Унинг томонлари эгасини борлиқнинг тўрт асосий нуқтасидаги ёвуз кучлардан ҳимоя қилади. Қора ранг фазони ва қоронғиликни англатади, безакда одатда оқ иплардан фойдаланилган. Либоснинг 4 томонидаги «қалампир» ҳаётни, оилавий фаровонликни англатади ва ёмон кўздан ҳимоя қилади. Дўппининг пастки қисмида келтирилган 16 арка ҳаёт ва ўлим давомийлигидир. Шакл бериш орқали улар бойлик ва ҳаётий энергия таъминотини жалб қиладилар. Aркадаги қўзичоқ шохлари куч ва жасоратни англатади.

Бухоро дўпписи

Бухоро дўпписи ҳам ҳақиқий санъат асаридир. Олтин ва кумуш иплар билан безатилган нақшлар эгасининг мақомини англатади. Ундаги «булбул кўз», «чумчуқ тили», гумбаз, юлдузлар ва доиралар дўппи кийиб бориладиган маросимни билдиради.

Шаҳрисабз дўпписи

Ушбу дўппи каштаси бироз гиламни эслатади. Шунинг учун уни кўпинча «Ироқи» ёки «гилам дўппи» деб аташади. Ушбу технология Aмир Темур босиб олган мамлакатдан келтирилган ироқлик усталар туфайли пайдо бўлганлиги ҳақида афсоналар мавжуд.
Бошқа жойларда бўлгани каби безак ҳам ўзининг муқаддас маъносига эга. Масалан, сабзавот – табиатнинг гўзаллиги, саховати учун Аллоҳга миннатдорчилик ифодаси ва ҳаётни рамзлантиради. Ранглар тенг даражада муҳим роль ўйнайди: яшил – боқийлик, қизил – жасорат, кўк – омад, сариқ – қуёшнинг тўхтаб қолган нурини акс эттиради ва омад келтиради.

Бойсун дўпписи

Дўппи чеккаси ва тиғдор учи бошқалар дўппилардан фарқ қилади. Бош кийимининг пастки қисмида эгасини ёмон кучлардан ҳимоя қиладиган жияк нақш мавжуд. Юқори қисмида геометрик нақшлар бор, уларнинг маъноси рангга боғлиқ.

Aёл учун Тошкент дўпписи

Кўп рангли бисерлар билан тикилган байрамона аёллар бош кийимлари. Ундаги ҳошиялар мавҳум бўлиб, ўсимликлар ёки ҳайвонларни ифодалаши мумкин.

Aндижон дўппилари

Дўппи оқ ранги турмуш қурмаган қизнинг поклигини англатади. Барча нақшлар чорраҳа бўлиб кесишади. Кўпинча улар анорлар, атиргуллар ва «илон изи» деб номланади.

Бундай бир-бирини такрорламас ва чиройли дўппилар Ўзбекистон маданиятининг ажралмас атрибутидир. Ўзбекларда дўппиларга муносабатини акс эттирувчи ажойиб мақол бор: «Бош омон бўлса, дўппи топилар.»

Манба: http://dkm.gov.uz/ru/cto-eto-znacit-sekrety-uzbekskoj-tubetejki